UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  30 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Олег Зотеев - уч марта Суперкубокни қўлга киритган ягона футболчи Янгиликлар

Олег Зотеев - уч марта Суперкубокни қўлга киритган ягона футболчи

Хабарингиз бор, 23 февраль куни ўзбек футболи тарихида бешинчи бор Ўзбекистон Суперкубоги ўтказилди.

"Пахтакор" марказий стадионида кечган баҳсда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" ўтган мавсум Кубокни қўлга киритган АГМКга қарши баҳс олиб борди. Бу ўйинда "Локомотив" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида иккинчи бор Суперкубок соҳибига айланди.

Шу куни "Локомотив" сафида ғалабани нишонлаган Олег Зотеев учун бу Суперкубокдаги учинчи ютуқ бўлди. Зотеев уч марта Суперкубокда иштирок этиб, ҳар учаласида ғолиб чиққан Ўзбекистондаги ягона футболчи бўлиб турибди. У илк бор 2014 йил "Бунёдкор" таркибида Суперкубокни қўлга киритган ва орадан бир йил ўтиб "Локомотив" таркибида шундай ютуққа сазовор бўлган.

Мана энди бу йил "Локомотив" билан иккинчи бор, ўз фаолиятида эса учинчи марта Суперкубок соҳиби бўлди. Ушбу рекорд билан Зотеевни табриклаб қоламиз.

"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика