Оле-Гуннар Сульшер 1/8 финалга чиққандан сўнг: "Бизни қийин ўйинлар кутмоқда"
26 фев 2021 08:58
Янгиликлар
Оле-Гуннар Сульшер 1/8 финалга чиққандан сўнг: "Бизни қийин ўйинлар кутмоқда"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Европа лигаси доирасида "Реал Сосьедад"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бизда аҳил жамоа бор. Биз ҳар куни меҳнат қилмоқдамиз, аммо омадсизликлар ҳам бўлиб турибди. Имкон қадар узоқроққа бормоқчимиз. Аммо омадсизликка учрасанг, бундан халос бўлишга ҳаракат қиласан.
Жамоа ичидаги маданият яхши томонга ўзгармоқда. Бундан ташқари бизда ажойиб футболчи ва мураббийлар бор.
Терма жамоалар сабаб юзага келадиган танаффусгача ҳали 6-7 та ўйин бор. Улар ичида "Челси", "Лестер" ва "Вест Хэм" каби жамоаларга қарши учрашувлар бор. Бу ўйинлар муҳим, бизни қийин ҳафталар кутмоқда.
Аммо биз ўзимизга ишонамиз ва умид қиламизки бир неча футболчимиз ҳали сафга қайтади", - деди Сульшер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар