UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  0 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  9 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  5 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  23 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12

ОФК 60 ёшда. Осиё юлдузлари - Али Карими Янгиликлар

ОФК 60 ёшда. Осиё юлдузлари - Али Карими

1954 йил ташкил топган ОФК ташкилоти бу йил ўзининг 60 ёшли тўйини нишонлайди.
Шу муносабат билан ОФК расмий сайти қитъа футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшган машҳур кишилар ҳақида турфа мақолалар чоп этишни йўлга қўйди. Бундан ташқари, юбилей муносабати билан шу йилнинг ноябрь ойида ОФК катта тадбир ўтказмоқчи ва бир нечта юлдузларни тақдирлаш ниятида. Қуйида Осиё футболи кўтарилишига ўзининг сезиларли даражада ҳиссасини қўшган футболчилардан бири Али Карими ҳақида ҳикоя қилинади.

Эронлик Али Каримининг футболчилик фаолияти ажойиб кечган. У форс футболидаги энг машҳур ўйинчилардан бири ҳисобланади. Карими ҳам терма жамоа, ҳам клуб миқёсида катта муваффақиятларга эришган. Мутахассислар уни Али Дайи, Меҳди Маҳдавикия, Карим Багери сингари машҳурлар билан бир қаторда тилга олишади. Али Карими миллий терма жамоа сафида 127 ўйинда иштирок этиб, 38та гол урган.

2004 йил бўлиб ўтган Осиё Кубогида Эрон учинчи ўринни эгаллаганди. Ўша мусобақада Али Карими ўз ўйини ва голлари билан ишқибозлар олқишига сазовор бўлган. 1998 йилги Осиё ўйинларидаги чемпионликда ҳам Карими ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Клуб миқёсида эса “Пирузи” билан икки бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритган. Қолаверса, “Ал Аҳли” сафида икки бор БАА Кубогида зафар қучган.

Маълум муддат Германияда фаолият олиб борган эронлик ярим ҳимоячи “Бавария” сафида мамлакат чемпиони ва Кубок соҳиби бўлди. Ўшанда форс ишқибозлари унга “Осиё Марадонаси” деган лақабни беришган. Али Каримини бемалол Осиёнинг энг машҳур футболчилари сафига қўша оламиз. У машҳурлик бобида Хидетоши Наката, Марк Видука, Парк Жи Сунг каби футболчилар билан бир қаторда тилга олинади.

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика