UZ

Сўнгги янгиликлар

07:50Марсьялнинг МЮда қолиши АҚШ турнесига боғлиқ  0 07:39Буффон 17 йил дунёнинг энг қимматбаҳо дарвозабони бўлиб турди  1 07:06Юрген Клопп: "Ливерпуль" Алиссонни сотиб олиши шарт эди"  5 06:19"Рома" спорт директори: "Ливерпуль" дарвозабонлар учун рекорд суммани таклиф қилди"  2 06:03Расман: "Ливерпуль" "Рома"дан Алиссонни сотиб олди ФОТО  16 01:00Алькантара собиқ жамоасига қайтмоқчи  2 00:32Санчес яқин вақтларда АҚШга учиб боради  5 00:11ПСЖ Бонуччига даҳшатли маош таклиф қилди  5 23:53"Висенте Кальдерон" учун яна харажат қилинади  1 23:31Улуғбек Бақоев: "Артём Филипосяндан миннатдорман"  15 23:29"Рома" Алиссоннинг ўрнига қайси дарвозабонни трансфер қилади?  5 23:28Андрей Шипилов: "Одатда футболда хатолар кечирилмайди"  0 23:27Миржалол Қосимов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдим"  8 23:18ВИДЕО. "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" 2:0  12 23:14ВИДЕО. "Қўқон-1912" - АГМК 3:0  11

ЎФФнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференциясидан LIVE Янгиликлар

ЎФФнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференциясидан LIVE

Бугун "Hyatt Regency" меҳмонхонасида ЎФФнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтади.

Тадбир соат 10:00да бошланиши кутилмоқда. Ушбу саҳифа орқали ҳисобот-сайлов Конференциядаги вазиятлар онлайн тарзда тақдим этиб борилади. 


ЯНГИЛАШ

9:40 - Конференция бўладиган меҳмонхонага иштирокчилар ва меҳмонлар келишмоқда. 


9:42 - Конференция делегатлари ва иштирокчилари ўз ўрнини эгаллашмоқда



9:49. Қуйида Толибжон Қосимов олган расмларни томоша қилинг. 






10:00. Белгиланган вақт бўлди. Барча меҳмонлар келишди. Раҳбарларни кутаяпмиз. 

10:25. Ҳозиргача конференция бошлангани йўқ. 

10:58. Конференция аъзолари келганига 1 соат бўлди...Ҳамон раҳбариятдан дарак йўқ


11:22. Бизда интернет ўчиб қолгани йўқ. Шунчаки ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш бўлмагани учун ёзмаяпмиз холос. 


11:25. Ниҳоят! Залга Ачилбай Раматов, Рустам Қурбонов, Умид Аҳмаджонов, Шоакрам Исроилов, Сардор Раҳматуллаев кириб келишди.  


11:28. Конференцияни Сардор Раҳматуллаев очиб бермоқда. 80 нафар делегатдан 6 киши узрли сабабларга кўра Конференцияга кела олишмади. Шу боис сайловда 74 нафар делегат иштирок этади.

11:33. Бугунги кун тартибида турган масалалар
1. Маъмурий масалалар
2. ЎФФ Низомига ўзгартириш киритиш
3. ЎФФ Президент, Вице-президент ва ижроия қўмитасига сайловлар
4. Бошқа масалалар

11:37. ДИҚҚАТ! Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ассоциацияга айлантирилгани эълон қилинди. Барча ўзгаришлар ФИФА ва миллий қонунчиликка асосан амалга оширилди.

11:39. Тошкент шаҳар футбол Федерацияси томонидан ЎФА президентлиги учун Ачилбай Раматов номзоди илгари сурилган. Бошқа ҳеч бир федерация номзод кўрсатмаган. Барча делегатлар Раматовга бир овоздан овоз беришди. 

11:39. ДИҚҚАТ! Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти - Ачилбай Раматов

11:43. ЎФА янги президенти Ачилбай Раматов сўзга чиқди: Менга билдирилган ишонч учун раҳмат. Энди футболни ривожлантирамиз. Футболда жуда кўп муаммолар бор. Энди пастга тушиб муаммоларни ҳал қилишимиз керак. Ҳамма паста тушиши лозим, вилоятлардаги футболни кўтаришимиз керк. Нима керак бўлса ҳаммасини қиламиз. Пул керак бўлса пул топамиз. Футболимизни кўтаришимиз керак. Осиёдаги ўз ўрнимизни ҳам йўқотдик. Ўзбек футболини кўтаришимиз керак. Араб давлатларида ўз вақтида футболни тушунишмасди. Улар тўғри йўлда ва мана ҳозир ривожланиб етакчига айланишди. Биз ҳам ишни тўғри йўлга қўямиз. Халқ биздан натижа сўрайди. Уларнинг бунга ҳаққи бор. Стадионларга ишқибозлар келмай қўйди. Тошкентда ҳам шу аҳвол. Демак биз футболимиздаги касалликларни қидира бошлашимиз керак. Томошабин келмаса бизнинг қилган ишларимиз ҳеч кимга керак эмас. Футбол бу оммавий спорт. Асосий мақсад бу халқ учун, мухлислар учун ишлашкерак. Ўз вақтида стадионларимиз тўларди. Ҳозир эса ҳеч ким йўқ. Чунки бизнинг футболда "ўйинлар" кўп. Тепадан қўнғироқлар бўлади. Энди ким аралашадиган бўлса ўзидан кўрсин. Аралашувлар буткул йўқотилади. Ҳакамлик тизимини тубдан ислоҳ қилиш, келишилган ўйинларни йўқ қилиш зарур. Ҳакамлар йўқ жойдан пеналти белгилаб беради ёки офсайд ўйлаб топади. Буни кўп кўрганман. Уч йил олдин "Пахтакор" ва "Металлург" ўйини бўлиб ўтган эди. Бу майнавозчилик.

12:50. Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бўлди. Шоакрам Исроилов ва Шерзод Тошматовлар ЎФАнинг вице-президентларига айланишди.




ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +67   

Фикрлар

+37   
25 янв 10:34:36
-So'g'Real
Boshliqlar kechikmaydi ushlanib qolishadi....
+28   
25 янв 10:14:12
AbrorAhmad
Расмларда футболимиздаги "каламуш"лар ҳам кўриниб қолибди-ку...
Сурбетлар!!! Ғўдайиб ўтириб футболни ярим миллиметр кўтариш ўрнига уни лойга чаплаб, хўрлаганлар ҳам шу ерда...

Ўзгаришлар яхшиликка бўлсинда иш қилиб!
+26   
25 янв 11:39:26
Mash'al-1984
УФФни талабларига Локо ва Пахтакордан бошқа жамоа жавоб бермайди, Бу аниқ! Насаф ва Бунёдкор эса қолганларга нисбатан яхшилиги учун шу жамоаларга эътирозим йўқ. Аммо Қолган жамоалар Машалдан устун эмас! Айтинг қолган қайси бирида академия бор, Айтинг қайси бирида 2та ҳомий бор. Нисбатан олинганда ҳам Машъал қолиши керак эди. Чунки жамоада профессионаллик бор. Бу адолатдан эмас қайтаринг жамоамизни! Жаноб Ахмаджонов Сиз 25 млрдлик бюджет сўраяпсиз. Бу пул Машалда бор-ку, Сўғдиёнада борми, Нефтчидачи, Қўқондачи, Навбахордачи. Шуларда академия борми ўзи. Қани энди 12та жамоа қолсин деб бонг урган журналистларимиз! Қани шаффофликни кетидан югурадиган Қаламкашларимиз, Қани! Ёзинглар Ман Муборакликман Жамоанинг аҳволини яхши биламан, Қолган жамоаларнинг аҳволинихам биламан. Агар Кейинги йил жамоалар сонини 10 та қилишмаса Машал албатта қайтади. Энди ўзига келаётган жамоани наглий синдиришди.
+22   
25 янв 09:56:27
Mirshohid
Umid Ahmadjanovga omad. Agar przidentlikdan ketsa u odam aloqa o'rnatgan fedratsiyalar bn o'sha aloqalar o'z kuchida qoldiradigan rahbar kelishini umid qilib qolamiz.
Alisher Nikimbayev bo'lsa yanada yayravorardikda o'ziyam
+17   
25 янв 11:05:25
Dilmurod
Liftda qamalib qolishmadimikin...
+16   
25 янв 10:05:54
Мухлис Ака
Кимдир некинбаев булса эди дейди яна бирови косимов сайланса дейди,бундок уйлаб куринглар хеч качон тугри суз каласи ишлайдиган одами сайлашмайди чунки бу зарар,коидага кура чизган чизикдан чикмайдиган пахтакашрок одами сайлашади
+14   
25 янв 11:38:09
nurrillo
Бабаянди иши пракратурага ошгандан кегин бу конфренсия утгазилябди Умид Ахмаджоновга кимдур босим утказвотти. манимча бу ишниям оркасида корнинбой Усмонов бор Бабаянди иши ковланса федератсия остин устун бубкетади манимча шундан куркан Усмонов канакадир босим утказган тепадаги бошликларига. Конфренсия 10:00 да бошланиши керегакан 11:22 да хам рахбарлардан дарак йук ниманидур маслахат килишятгандурда футболга кизикмедигон котталар билан.
+14   
25 янв 10:42:56
bekhzodsaidov
Nma bolsayam yowlarimiz chempion bolgandan kn haydarovni koklarga kotarib mtj bow murabbiyi qib qoyiwmasinda
+12   
25 янв 11:22:56
Shahrior Bavarist
Uzbek xalqidan sabrli xalq yuq dunyoda
+12   
25 янв 11:22:34
,,Bayern M vs Real Madrid''
Караса Умиджон футбол ривожида авжига чикяпти. Бу кимгадир екмаяпти. Уша кимдирни Баба билан отношенияси яхши булиши мумкин
+12   
25 янв 11:20:41
Abror Abdukarimov
ayni damda koridorda UFF Prezidentli uchun talash ketmoqda.
+12   
25 янв 11:13:23
Kamolav Zuxriddin 19
Mash'alni chetlashtirib , so'ngi o'rindagi jamoani olib qolish bu pastkashlik. Sug'diyonani qaytganini tuwunsa buladi. Ular federatsiyaning qurboni bulishgandi. Ln neftchi superligada uynashga munosib emas. Boshqa klublar esa tabriknoma emas,norozilik xati junatishlari kerak. Erta uzingizni boshingizga shu ish tuwiwi mumkin. Keyen kuramiz tabriknoma qanaqa bulishini. MASH'ALNI QAYTARINGLAR .
+10   
25 янв 11:13:38
Taymurlan
Bitta yoqimsiz basharani kordim xaliam shotda ekanda oqqosh oqsoc qizil sifat sariiqdan kegan eweak terili yuz
+10   
25 янв 11:12:37
Albatros
Нега янги президент керак бўлиб қолди? Нега Аҳмаджонов МОҚни танлаб, бу ердан кетишни истаб қолди? Бунинг тагига бир гап бор... Манимча кўўўп гап бор.. Аҳмаджоновни шижоат билан бошлаган иши кимгадир ёқмай қолдимикан?
+10   
25 янв 11:09:38
FC.Neftchi
Konfrensiya azolariga Shohruhxonni Darak yoq qoshigini qoyib beringlar
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Чордана. МТЖ мураббийи нима бўлади? Чордана. МТЖ мураббийи нима бўлади?
Шу кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббий ким ...  168
Суперлига. "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни таслим қилди Суперлига. "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни таслим қилди
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  149
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг