UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  1 17:45Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 17:42Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  24 17:32Ўзбекистон U-23 — Саудия Арабистони U-23. Таркиблар маълум!  35 17:20Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистоннинг Эронга қарши таркиби эълон қилинди  2 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  3 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  3 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  3 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  7 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0

ЎФФ президенти Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига ташаккурнома йўллади Янгиликлар

ЎФФ президенти Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига ташаккурнома йўллади

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун Осиё чемпионати чорак финалидан ўрин олган Японияга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон ОТЖ футболчиларига мурожаат қилиб, уларни ғалабага ундаган эди.

Футболчиларимиз ҳам бу мурожаатдан руҳланиб, бугун ажойиб ўйин намойиш қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Умид Аҳмаджонов ўйиндан кейин футболчиларга ўз ташаккурини изҳор қилди:

"Ҳурматли футболчи ва мураббийлар!

Бугунги ажойиб ўйин, чиройли ғалаба ва Осиё чемпионати ярим финалига йўл олганингиз билан барчангизни табриклайман! Раҳмат Сизларга! Ўйиндан аввал Сизларга юборган мурожаатимдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, бугун майдонда жонингизни бериб ҳаракат қилдингиз. Кечаги фожеадан қалби ғамга тўлган юртошларимизга оз бўлса-да, қувонч бахш этишга муваффақ бўлдингиз. Албатта, Қозоғистонда ватандошларимиз билан рўй берган фожеанинг аламини ҳеч нарса боса олмайди. Биз ҳамиша ўтганларнинг ортидан хайрли дуолар қиламиз.

Лекин бугунги ўйинингиз билан Сиз нафақат юртдошларимизга қувонч улашдингиз, балки Ватанимиз шаънини муносиб ҳимоя қила олдингиз. Япониядек футболи ривожланган мамлакат ўйинчиларидан ўзбекистонлик футболчилар ҳеч бир жабҳада асло кам эмасликларини намойиш қилиб бердингиз. Бунинг учун Сизларга миннатдорчилик билдираман.

Энди олдинда Сизларни Осиё чемпионати ярим финал баҳси кутиб турибди. Ушбу масъулиятли ўйинда ҳам юракдаги ўт билан астойидил ҳаракат қилиб, ғалаба қозонишингизни тилаб қоламан. Ўзбекистон ҳеч кимдан кам эмаслигини бутун дунёга кўрсатиб қўйинг! Финал сари олға!

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти".

Рейтинг: +176   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика