UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  6 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  5 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

ЎФФ ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎФФ ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди

Бугун ЎФФ мажлислар залида ЎФФ Президенти Мираброр Усмоновнинг 2010-2013 йилларда ЎФФнинг бажарган ишлари ҳисоботи ҳамда 2014-2018 йиллар учун мақсад ва режалари тингланди.
Дастлаб ЎФФ президенти Мираброр Усмонов ўтган 8 йиллик ҳисоботни топширди:

"Ассалому алайкум, қадрли меҳмонлар. Қилинган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни сизларга вақтлироқ тавдим этдик. Биргаликда 8 йил мобайнида ишладик. Қандай яхши ишлар қилган бўлсак, муваффақиятларга эришган бўлсак, сизлардан миннатдорман. Ҳамжиҳат бўлмасдан буларни уддалай олмасдик. Футболни ҳукуматимиз қўллаб-қувватламаганда, Юртбошимизнинг фармонлари бўлмаганда, бундай ривожланишга эришмасдик. ЎФФда ишлаш жараёнида машҳур футболчилар ва бошқа инсонлар билан кўришиб, кўп нарсаларни билиб олдим. Ишга келган пайтда айтгандим: натижа талаб қилишдан аввал унга яраша пойдевор бўлиши, инфратузилма, болалар футболи ва оммавий футбол борасида ўсишимиз керак. Шуларни қилишга муваффақ бўлдик. Ўтган 8 йил ичида ЎФФ 132 миллиард даромадга эга бўлди, 120 миллиард сўмлик харажат қилди. Булар ҳақида батафсил ҳисобот журналда келтирилган.

14та академия ва 10та стадион ишга туширилди. Яқин орада Наманган ва Фарғонадаги стадионлар ҳам битирилади. Демак, энди пойдеворни тайёрлаб бўлдик деб айтсак бўлади. Мана энди жамоаларимиздан натижа талаб қиладиган вақт етиб келди. Янги Президент ва ижроқўм аъзолари бемалол ҳар қандай талабни илгари суриши мумкин. Футболчилар ва ҳакамларимиз бир қатор совринларга эга чиқишди, ёшларимиз жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб борди, ўсмирларимиз Осиё чемпионатида зафар қучишди. Бу муваффақиятлар кучимизга куч қўшади. Аҳил оила бўлмасдан бу ютуқларни қўлга кирита олмасдик. Кўп бор бизни танқид ҳам қилишди. Танқидни тўғри қабул қилиб, камчиликларни тузатишга уриниш керак. Машъал радиосида Арена дастурида ишқибозлар фикрини билдиради. Улар томонидан айтилган гаплардан сўнг танқиддан хулоса чиқариб, ишлашга мажбур эдик. Танқид ўринли бўлиши лозим. Барча журналистларга ҳам раҳмат айтаман.

Ўзбекистон футболини дунё таний бошлади, бизни ҳурмат қилишади. Осиёда футбол борасида бешинчи ўринда турибмиз. Федерациямиз иш услубини Хитой ва Иорданиядан келиб ўрганишмоқда. ОФК ва ФИФАга ҳам миннатдорчилик айтишимиз керак. Шу билан бирга уларда ҳам ўзига яраша камчиликлар борлигини таъкидлаш лозим. Уларни танқид қилганимда менинг инглиз тилини билмаслигимдан хурсанд бўлишади. Ўтган йиллар давомида 34 нафар ходимларимиз давлат мукофотларига сазовор бўлишди.

Ўзбекистон футболининг келажаги жуда порлоқ. Буни қўрқмасдан айта оламан. Янги Президентга ишимни иккиланишларсиз топшираман. Жаҳон футболида ФИФА халқаро олимпия қўмитасига ўз сўзини ўтказа оладиган ташкилот ҳисобланади. Ҳозир ЎФФ ва МОҚ Президенти сифатида ишлаб кўриб билдимки, бизда ЎФФ анча устун ташкилот. Энди кучайишни биргаликда давом эттирамиз.
Биз билан биргаликда футбол ривожланишига ҳисса қўшгани учун Марказий банк раиси Файзулла Муллажоновга ЎФФ нишонини тақдим этмоқчиман.

Россия ва Украинага қаранг, мухлислар қандай жанжаллар қилишади. Улар орасида интизомни ушлаб туриш осон иш эмас. Шу сабабли ИИВ биринчи ўринбосари А.Аҳмедбаев ҳам шу унвонимизни топширишга рухсат этасизлар. Бундан ташқари, Маданият ва Спорт ишлари Вазирлиги биринчи ўринбосари Жасур Акрамовга ҳам миннатдорчилигимизни шу унвон билан изҳор этаман. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси билан турли ишларимизни ҳал қилишда ўз ёрдамини аямаган Вазирлар Маҳкамаси ходими Орифхон Зокировни ЎФФ унвони билан тақдирлаймиз.

Футболдан кетиш осон эмас. Ўзим билан бирга фаолият юритган ЎФФ ходимлари, шу ерда ўтирган барча инсонларга раҳмат. Охирги 8 йил мобайнида аҳил жамоа билан биргаликда катта миқёсдаги ишларни амалга оширдик. Яқин йиллар ичида барча терма жамоаларимиз катта муваффақиятларга эришади. 2018 йил шу ерда ғалабаларимизни бирга нишонлашга йиғиламиз деган умиддаман.

Кейин эса Андижон вилояти футбол федерацияси вице-президенти Илҳом Устахонов ЎФФ бажарган ишлар кўлами кенг миқёсда бўлгани ва барча ҳудудларда футбол ривожланаётганини эътироф этиб ўтди. Шундан сўнг Пахтакор ФК вице-президенти Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди:
- Барчага салом. Профессионал клублар номидан ўтган 8 йил ичида ЎФФ Президенти лавозимида катта ишларни амалга оширган Мираброр Усмоновга раҳмат айтишга рухсат этсангиз. Сўнгги йилларда бажарилган тўғри ишлар натижасида ўсишга эришдик. Ёшлар терма жамоалари ғалабаларга эришди. Мираброр Зуфарович ишга бутун борлиғини бахш этди. Энди эса сиз мамлакатимиз спорти нуфузини кўтаришга ҳаракат қилади. Футболни ривожлантиришга қилган ишларингиз учун сиздан миннатдормиз. Бахтимизга соғ бўлинг.

Бухоро вилояти футбол федерацияси вице-президенти Тўра Қўлдошев Бухоро вилоятида шу йиллар мобайнида миллионлар ўйинининг ўсишига етарли шароитлар муҳайё этилгани тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.
2010-2013 йилларда ЎФФ бажарган ишлар қониқарли бўлганлигини овоз берувчи делегатлар тасдиқлашди. Кейин Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов сўзга чиқди:
Ҳурматли конференция қатнашчилари. Олдимизда ЎФФнинг янги Президентини сайлаш вазифасини турибди. Унга бир неча номзодлар бор. Мен бу ҳақида сизларнинг фикрларингиз ва таклифларингизни билмоқчи эдим.

Навоий, Фарғона ва Наманган вилоятидан келган вакиллар сўз олиб, Мираброр Усмоновнинг лавозимда қолиши яхши бўлиши тўғрисида гапириб ўтдилар. Фахрийлар номидан сўзга чиққан Биродар Абдураимов ҳам таъсирли нутқи билан ёдда қолди. Футболимиз фахрийси Мираброр Зуфарович Ўзбекистон футболи учун кўп фойдали ишлар амалга оширганини эътироф этиб, миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионатига чиқишини фахрийлар Усмонов билан биргаликда бажариш зарурлигини айтиб ўтди.

Мухлислар клуби раиси Абдураҳмон Фозилов эса юртимиздаги мухлислар номидан Мираброр Усмоновнинг лавозимида қолишини ишқибозлар хоҳлашини таъкидлашларини сўзлади. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси бошлиғи Рустам Қориев ҳам Усмоновдан ЎФФга раҳбарлик қилишда давом этишни сўради.

"Зорим бору, зўрим йўқ. Бундай жамоа билан яна ишлаш бахтига эга бўлиб турибман. Энди ҳар икки лавозимдаги фаолиятимни давом эттираман", - дейди Мираброр Усмонов.

Сардор Раҳматуллаев биринчи вице-президент, Марказий банк раиси Файзулла Муллажонов ва ИИВ биринчи ўринбосари А.Аҳмедбаев вице президент лавозимида ишлашади. Ҳомийлар ва чет эл алоқалари билан ишлаш бўйича вице-президент лавозимига 10 кун ичида ким тайинланиши маълум бўлади.

Фарҳод Магометов, Алишер Султонов, Сардор Раҳматуллаев, Самвел Бабаян, Асқар Толибжонов, Равшан Эрматов, Акрамов ижроқўм аъзолари бўлиб сайланишди.


Беҳзод Назаров ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика