UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  7 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6-10 ноябрь кунлари Саудия Арабистонида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.

Саралаш баҳсларига ҳозирлик жараёни олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун пойтахтдаги йиғинни якунлайди ва эртага қитъа чемпионати саралашида иштирок этиш учун Хобар шаҳрига йўл олади.

Бугун ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари билан учрашди ва терма жамоамизга саралаш баҳсларида омад тилади.

-  19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати-2020 финал босқичи келаси йили юртимизда бўлиб ўтади. Лекин аввало ушбу ёш тоифасидаги терма жамоамиз олдида саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказиш вазифаси турибди. Ўзбекистоннинг ҳар бир ёшдаги терма жамоасидан мухлисларимиз юксак натижалар кутишади. Шу боисдан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам саралашдаги ҳар бир учрашувда ишончли ўйин намойиш этиб, халқимизга чиройли ғалабалар тақдим этишини кутамиз. Футболчилар ҳамда мураббийлар штабига олдиндаги мусобақада омад тилаймиз. Ишонамизки, юртимизга ёруғ юз билан қайтасизлар, - дея таъкидлади Равшан Эрматов.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон U-19 терма жамоаси саралашнинг “F” гуруҳидан ўрин олган ва гуруҳда Саудия Арабистони, Ҳиндистон ҳамда Афғонистон терма жамоалари билан баҳс олиб боради. U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари Саудия Арабистонидаги Хобар шаҳрида ўтказилади.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Саудияга эртага йўл олади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика