

Гап шундаки, футболчи ижара асосда Қатарнинг “Ал-Сайлия” клубига ўтмоқда. Ҳамдамов ҳужжатларни расмийлаштириш учун Доҳага йўл олди. 22 январь куни Қатар чемпионатида “Ал-Сайлия” навбатдаги учрашувини ўтказади ва Достонбек ушбу ўйиндан сўнг миллий жамоа йиғинига қайтиши мумкин бўлади", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" матбуот хизмати бу борада ҳозирча ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.



