Одриосола ўз жамоадошига жароҳат етказиб қўйди

5 фев 2020, 00:15
Бу ҳақида “Bild” нашри хабар қилмоқда.

“Бавария“ ярим ҳимоячиси Иван Перишич жароҳатга йўлиқди. У машғулотлар жараёнида “Реал“дан ижарага олинган Альваро Одриосола билан тўқнашувда шикастланган. Испаниялик ҳимоячи тўпни олиб қўйиш мақсадида хорватиялик футболчининг оёғига ташланган ва ҳаракат муваффақиятсиз якунланган. Натижада Перишичнинг тўпиғига жароҳат етган, у яқин бир ойни ўтказиб юборади.

Маълумот учун, 31 ёшли Перишич Бундеслиганинг жорий мавсумида 4тадан гол ва самарали узатмага муаллифлик қилди (15 ўйинда).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Bild