
Натижа адолатли бўлди. Биз кучли жамоага қарши ўйнадик. "Эвертон"дек жамоа билан Европа лигасида дуранг ўйнаш ҳам ёмон эмас. Учрашувда яна голлар уриб ғалабани қўлга киритиш учун имкониятлар бўлди. Аммо бундан самарали тарзда фойдалана олмадик. Ўйин жиҳатидан рақибга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилдик деб ўйлайман.