Одил Аҳмедов "Kulichki" рамзий терма жамоасида

Aslanov Jasurbek
5 апр 2016, 13:29
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов "football.kulichki.net"нинг Россия чемпионати 22-тури учун аталган рамзий терма жамоасидан ўрин олди.

Одил Аҳмедов тўп тепувчи "Краснодар" клуби чемпионатнинг 22-турида "Динамо" меҳмони бўлди ва "буқалар" Москва жамоасини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу баҳсда ҳамюртимиз Фёдор Смолов голида ассистентлик вазифасини бажарди ва ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

"Kulichki" Одил Аҳмедовга қуйидагича таъриф берди:

"Краснодардаги ўзбек легионери ҳужум ташкил қилишда яхши ҳаракат қилмоқда. "Динамо"га қарши баҳсда "буқалар"нинг барча ҳужуми Одил орқали ташкил этилди, учрашув охирида эса у таблога номини ёздириб қўйди. Аввалига тўпни ўзи билан рақиб жарима майдончасига олиб кирган Аҳмедов, Смоловга голли пас берди, кейин эса у ўйинга нуқта қўйди. Ушбу гол ярим ҳимоячининг маҳорати эвазига урилди - зарба бераман деб бир ҳимоячидан қутилган Аҳмедов, жарима майдончаси чизиғи устидан тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига пастлатиб жойлаб қўйди".


Рамзий терма жамоа:

Дарвозабон: Александр Беленов ("Кубань")

Ҳимоячилар: Богдан Бутко ("Амкар"), Баштуш ("Ростов"), Николас Ломбертс ("Зенит"), Федор Кудряшов ("Ростов")

Ярим ҳимоячилар:  Халк ("Зенит"), Кристиан Нобоа ("Ростов"), Одил Аҳмедов ("Краснодар"), Георге Грозав ("Терек")

Ҳужумчилар: Фёдор Смолов ("Краснодар"), Сергей Корниленко ("Крылья Советов")

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia