UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  0 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда - “Гуангжоу Эвергранд” - “Кашива Рейсол” Янгиликлар

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда - “Гуангжоу Эвергранд” - “Кашива Рейсол”

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
17:00. “Гуангжоу Эвергранд” (Хитой) – “Кашива Рейсол” (Япония)
20:30. “Истиқлол” (Эрон) – “Сеул” (Жанубий Корея)

Японияда бўлиб ўтган ярим финалнинг биринчи ўйинида “Гуангжоу Эвергранд” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундан кўриниб турибдики, жавоб учрашувидан олдин хитойликлар жуда яхши имкониятга эгалар. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида “Гуангжоу” бош мураббийи Марчелло Липпи қуйидаги фикрларни билдирди:

“Биринчи учрашувни унутган ҳолда майдонга тушамиз. Чунки шундай қилсак, ўзимизга яхши бўлади. Албатта, учта тўп фарқи билан олдиндамиз, лекин ҳали кураш тугагани йўқ. Муҳими, ўйин пайтида шогирдларим ўзларини бўшаштириб юбормаслиги керак. Ўзимизни финалда кўрсак ниҳоятда бахтли бўламан”.

Нелсиньо Баптиста (“Кашива Рейсол” бош мураббийи):


“Бугун рақиб томон охирги зарбани йўллаймиз. Ё учта тўп фарқини йўққа чиқариб финалга чиқамиз, ё мусобақа билан хайрлашамиз. Биз ҳозир жуда ноқулай ҳолатдамиз, ахир ўз майдонимизда учта тўп фарқи билан мағлуб бўлишимизни ҳеч ким кутмаганди. Биласизми, ҳаётимда жуда кўп қийинчиликлардан чиқиб кетганман ва умид қиламанки, бу қийинчиликни ҳам бартараф эта оламан. Жавоб баҳсида қандай тактика танлашимиз ниҳоятда муҳим. Бу ўйинда жамоамиз сардори Хидеказу Отани жароҳат туфайли майдонга туша олмайди, лекин бошқа футболчиларнинг ҳаммаси тайёр”.

Х.ХОЛИҚОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика