ОЧЛ. Хави мураббийлик дебютини ўтказди, "Ал-Аҳли" – "Ал-Ҳилол" баҳси эса голларга бой ўтди

Eldor Akmurzayev
7 авг 2019, 00:05
Осиё Чемпионлар Лигаси Шарқий минтақадан ўрин олган 1/8 финалнинг сўнгги икки баҳси ўтказилди.

Қатарнинг икки клуби «Ал-Дуҳаил» ҳамда «Ал-Садд» учрашувида дуранг (1:1) натижа қайд этилди. Мезбонлардан Юсуф Мсакни, меҳмонлардан эса Акром Афиф гол муаллифига айланишди. Маълумот ўрни, музкур беллашув испаниялик собиқ футболчи Хави учун мураббий сифатидаги илк расмий дебют бўлди. 

Куннинг иккинчи ўйини эса Саудия Арабистонининг «Ал-Аҳли» ҳамда «Ал-Ҳилол» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Баҳсда ҳисоб 6 дақиқда мезбонлар ҳужумчиси Омар Ал Сома томонидан очилди. Кейин эса Бафетимби Гомис ўртадаги фарқни тиклади. Жорже Жанини рақиб дарвозасини ишғол этиб, устунликни яна «Ал-Аҳли» томонга қайтарди. Сўнг, яна ўша Гомис 48 ҳамда 65 дақиқаларда гол уриб, мувозанатни меҳмонлар томонига оғдирди. Ўйин тугашига бир неча дақиқалар қолганида эса «Ал-Ҳилол» ҳимоячиси Абдуллоҳ Ал-Ҳафит рақиб дарвозабонини доғда қолдириб, учрашувдаги яклуний ҳисобни (2:4) белгилади. Хет-трик ва жамоасининг ғалабаси франциялик форвард Бафетимби Гомис учун туғилган кунига ажойиб совға бўлди. У бугун 34 ёшни қарши олди.

P.S. Бугунги жуфтликлар ўртасидаги жавоб баҳси 13 август куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.asia