

Қатарда ўтган беллашувда Хави жамоадошлари Эрон чемпионати пешқадами “Персеполис”ни таслим этишди -3:1.
Ушбу ғалабадан кейин “Ал Садд” футболчилари икки учрашувдан сўнг гуруҳда 100 фоизлик натижа била пешқадамликни ўз қўлларига олишди.
“Насаф” ва “Персеполис” ҳисобида уч очко мавжуд. 5 март куни Қаршида бўладиган баҳсда “Насаф” гуруҳ пешқадами билан ҳисоб китоб қилади.



