UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  9 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  7 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

ОЧЛ. Қайси давлатдан нечта эди ва кимлар кейинги босқичга чиқди? Янгиликлар

ОЧЛ. Қайси давлатдан нечта эди ва кимлар кейинги босқичга чиқди?

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ ўйинлари якунига етди ва кейинги босқичга чиққан 16 жамоа номини билиб олдик.
Улар орасида Ўзбекистоннинг ягона вакили “Бунёдкор” борлиги қувонарли ҳолдир. Хабарингиз бор, “Бунёдкор” ўта қийин вазиятдан бир амаллаб чиқиб кета олди ва кетма-кет иккита ўйинда ғалаба қозониб, мусобақанинг 1/8 финалига йўл олди. Энди тошкентликлар навбатдаги босқичда Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клубига қарши иккита учрашув (уйда ва сафарда) ўтказишади. Қуйидаги мақолада эса гуруҳ ўйинларида қайси давлатдан нечта жамоа қатнашгани-ю, кимлар кейинги босқичга чиққани хусусида мулоҳаза юритамиз.

“ҒАРБ” МИНТАҚАСИ: САУДИЯ КЛУБЛАРИ ИШОНЧНИ ОҚЛАШДИ

ОЧЛ гуруҳ ўйинларининг “Ғарб” минтақасида бешта давлат клублари иштирок этишди. Саудия Арабистони, Эрон ва Қатардан тўрттадан жамоа, БААдан учта ва Ўзбекистондан битта клуб. Энг яхши кўрсаткични эса Саудия клублари қайд этишди: тўртта жамоадан учтаси кейинги босқичга йўл олди. “Бунёдкор” билан бир гуруҳда кураш олиб борган “Ал Фатҳ”ни ҳисобга олмаганда “Ал Шабаб”, “Ал Иттиҳод” ва “Ал Ҳилол” ўз олдига қўйилган дастлабки вазифани уддалашди.

Қатар ва Эрон клубларидан эса фақат битта вакил кейинги босқичга йўл олди. Яъни, “Ал Садд” билан “Фулад” бу ишни уддалашди. “Ал Жаиш”, “Лахвия”, “Ал Райан”, “Сепахон”, “Тракторсози”, “Истиқлол” клублари эса гуруҳда қолиб кетишди. БАА мамлакатидан учта клуб қатнашган бўлса, шундан иккитаси гуруҳдан чиқди: “Ал Айн” ва “Ал Жазира”. “Ал Аҳли” эса 7 очко билан гуруҳда қолиб кетди. Ўзбекистондан битта жамоа қатнашган бўлса, ягона жамоамиз ҳам ўта мураккаб вазиятдан чиқиб кета олди. Охирги тур беллашувида “Ал Жаиш”ни мағлуб этиб қайтган “Бунёдкор” энди 1/8 финалда баҳс олиб боради.

САУДИЯ АРАБИСТОНИ – 4та жамоа
“Ал Шабаб”: гуруҳдан чиқди (12 очко)
“Ал Иттиҳод”: гуруҳдан чиқди (10 очко)
“Ал Ҳилол”: гуруҳдан чиқди (9 очко)
“Ал Фатҳ”: гуруҳдан чиқа олмади (2 очко)

ҚАТАР – 4та жамоа
“Ал Садд”: гуруҳдан чиқди (8 очко)
“Ал Жаиш”: гуруҳдан чиқа олмади (8 очко)
“Лахвия”: гуруҳдан чиқа олмади (7 очко)
“Ал Райан”: гуруҳдан чиқа олмади (3 очко)

ЭРОН – 4та жамоа
“Фулад”: гуруҳдан чиқди (11 очко)
“Сепахон”: гуруҳдан чиқа олмади (7 очко)
“Тракторсози”: гуруҳдан чиқа олмади (5 очко)
“Истиқлол”: гуруҳдан чиқа олмади (4 очко)

БАА – 3та жамоа
“Ал Айн”: гуруҳдан чиқди (11 очко)
“Ал Жазира”: гуруҳдан чиқди (10 очко)
“Ал Аҳли”: гуруҳдан чиқа олмади (7 очко)

ЎЗБЕКИСТОН – 1та жамоа
“Бунёдкор”: гуруҳдан чиқди (8 очко)

“ШАРҚ” МИНТАҚАСИ: КУТИЛГАНИДЕК КОРЕЯ ВА ЯПОНИЯ ПЕШҚАДАМ

“Шарқ” минтақасида учта давлатдан тўрттадан жамоа ОЧЛ гуруҳ баҳсларида иштирок этди. Яъни, ОФК томонидан Жанубий Корея, Япония ва Хитойга тўртта ўрин берилганди ва улар бу имкониятдан тўлиқ фойдаланишди. Ж.Корея ва Япониядан учтадан клуб кейинги босқичга чиқишни уддалади: “Поханг Стилерс”, “Сеул”, “Чонбук Хюндай”, “Кавасаки Фронтале”, “Санфречче Хиросима” ва “Серезо Осака”. “Ульсан Хюндай” билан “Йокогама Маринос” эса гуруҳдан чиқа олишмади.

Гуруҳ ўйинларида Хитойдан ҳам тўртта клуб қатнашган бўлишига қарамай, улардан фақат биттаси 1/8 финалга йўл олди. Бу - ОЧЛнинг ўтган йилги ғолиби “Гуангжу Эвергранд”. Бу жамоани италиялик машҳур мураббий Марчелло Липпи бошқараётганидан хабарингиз бор. Хитой вакилларидан “Бейжинг Гоан”, “Шандонг Луненг” ҳамда “Гижу Ренхе” клублари эса гуруҳ босқичида қолиб кетишди. Австралиядан учта жамоа иштирок этиб, шундан биттаси вазифани уддалади: “Вестерн Сидней”. “Мельбурн Виктори” билан “Сентрал Коаст Маринерс”га бироз омад кулиб боқмади. Ва ниҳоят ягона иштирокчиси бўлган Таиланд ҳам вазифани уддалай олмади. “Бурирам Юнайтед” тўплаган 5 очко жамоанинг гуруҳдан чиқишига камлик қилди.

Ж.КОРЕЯ – 4та жамоа
“Поханг Стилерс”: гуруҳдан чиқди (11 очко)
“Сеул”: гуруҳдан чиқди (11 очко)
“Чонбук Хюндай”: гуруҳдан чиқди (8 очко)
“Ульсан Хюндай”: гуруҳдан чиқа олмади (7 очко)

ЯПОНИЯ – 4та жамоа
“Кавасаки Фронтале”: гуруҳдан чиқди (12 очко)
“Санфречче Хиросима”: гуруҳдан чиқди (9 очко)
“Серезо Осака”: гуруҳдан чиқди (8 очко)
“Йокогама Маринос”: гуруҳдан чиқа олмади (7 очко)

ХИТОЙ – 4та жамоа
“Гуангжу Эвергранд”: гуруҳдан чиқди (10 очко)
“Бейжинг Гоан”: гуруҳдан чиқа олмади (6 очко)
“Шандонг Луненг”: гуруҳдан чиқа олмади (5 очко)
“Гижу Ренхе”: гуруҳдан чиқа олмади (4 очко)

АВСТРАЛИЯ – 3та жамоа
“Вестерн Сидней”: гуруҳдан чиқди (12 очко)
“Мельбурн Виктори”: гуруҳдан чиқа олмади (8 очко)
“Сентрал Коаст”: гуруҳдан чиқа олмади (6 очко)  

ТАИЛАНД
“Бурирам Юнайтед”: гуруҳдан чиқа олмади (5 очко)

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика