UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  2 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  32 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

ОЧЛ: "Озоди"даги "қайноқ" муҳитда "қовурилмаган" "Пахтакор" Янгиликлар

ОЧЛ: "Озоди"даги "қайноқ" муҳитда "қовурилмаган" "Пахтакор"

Теглар :  "Пахтакор" ОЧЛ
Осиё Чемпионлар лигасининг "D" гуруҳидаги ҳолат ва "Пахтакор"нинг кечаги учрашуви ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Мазкур гуруҳда вакилларимиз "Пахтакор"га Эроннинг "Персеполис", Қатарнинг "Ал Садд" ва Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" жамоалари рақиблик қилади. Биринчи тур доирасида кеча "Пахтакор" Эронга сафар қилган бўлса, "Ал Аҳли" Саудия Арабистонида "Ал Садд"ни меҳмон қилди.

Персеполис

Марио Будимир - 25'

Лига чемпионов АФК. Группа D . 1-тур

05/03/2019, 19:00

1
:
1
Тугади

Пахтакор

Марат Бикмаев - 5'

45'
90'
25'  Марио Будимир
71'  Марио Будимир (Сиамак Немати)
88'  Bashar Resan (Soroush Rafiei)
5'  Марат Бикмаев
60'  Марат Бикмаев (Игорь Сергеев)
77'  Jaloliddin Masharipov (Javokhir Sidikov)
85'  Sardor Sabirkhodjaev (Марко Симич)

Теҳрондаги ўйин ҳақида батафсил тўхталадиган бўлсак, "Озоди" стадионида ҳеч бир жамоага осон бўлмаслигини барча яхши билади. Осиё гигантлари чўчийдиган мазкур стадионда "Пахтакор" дадил ва ишончли ўйин кўрсатганини алоҳида эътироф этиш лозим.

Арвеладзе бу ўйинда ўз услубидан воз кечмади ва баҳсга доимгидек 4-2-3-1 тактик схемасини танлади. Таянч нуқтасидаги асосий футболчига айланган Ҳамробеков дисквалификация туфайли Тошкентда қолганди. Шунингдек, Дилшод Раҳматуллаевда ҳам кичик жароҳат борлиги сабаб Арвеладзе унинг ҳам хизматидан фойдалана олмади. Мазкур ҳолатда мураббий аслида кўпроқ марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнайдиган Сардор Собирхўжаевни Абдуллаев билан тандемда таянч нуқтасига қўйди. Собирхўжаев эса "Пахтакор"даги дебют баҳсини кутилганидан ҳам яхшироқ ўтказишга эришди. Якунда айнан Собирхўжаев беллашувнинг энг яхши футболчисига айланди.

Теҳронда, "Озоди" стадионида, ОЧЛ доирасидаги "Персеполис"га қарши, янги жамоаси сафидаги дебют ўйинда энг яхши футболчи дет топилиш ёқимли албатта.

Қолган нуқталарда Арвеладзе ўзгартириш киритмади. Ўйин эса кутилганидек шиддатли бошланди. Жуда юқори темп ва "қайноқ" муҳитда бошланган ўйиннинг дастлабки дақиқалари вакилларимизнинг ҳужумкор руҳда ўтказишди. Натижада рақибга нисбатан жарима майдончаси олдида юқори прессинг қўллаган ва Бикмаевнинг саъи-ҳаракатлари эвазига босимда қолган ҳимоячи тўпни йўқотди. Машарипов эса иккинчи темпда прессингга киришди ва якунда рақибдан тўпни олиб қўйиб, жарима майдончаси ичидаги Черанни кўрди.

Айнан Черан томон оширилган тўпга Драган боши билан яхши зарба йўллади, тўп эса устунга тегиб Маратнинг олдига бориб тушди. Бикмаев эса бўш қолган дарвозани ортиқча қийинчиликсиз нишонга олди. Тўғри, бу вазиятда лайнсмен қўпол хатога йўл қўйиб оффсайдни аниқлолмади. Бироқ қачонгача ҳакамлар хатосидан биз азият чекамиз? Бир сафар уларнинг хатоси бизнинг фойдамизга ишласа ишлабдида. Ҳар ҳолда ўша ҳужумда Марат Бикмаев ва Машариповнинг жонбозлиги, Чераннинг фаоллиги ва барчасини бошлаган Бикмаевни керакли жойда пайдо бўлгани самарасини кўрдик.

Тезкор гол ўтказиб юборган "Персеполис" эса табиийки олдинга ташланиш ва босимни янада кучайтиришдан бошқа режа туза олмасди. "Пахтакор" эса бу орада яна бир хавфли вазият содир этди. Стандарт вазиятидан сўнг юзага келган имкониятдан Черан унумли фойдаланишга жуда яқин келганди. Унинг бош билан берган зарбаси йўл-йўлакай Алиризо Бейранванднинг қўлига тегиб мўлжални ўзгартирди. Акс ҳолда "Пахтакор" барча масалани биринчи бўлимнинг дастлабки ярмидаёқ ҳал этиб қўйиши мумкин эди.

Айнан мазкур хавфли вазиятлар "Персеполис" учун сўнгги огоҳлик кўнғироғи сифатида чалинди. Айнан шундан сўнг мезбонлар мухлислари ҳайқириғи остида олдинга ташланди ва ўйин тизгинини ўз бошқарувига олишга уринди. "Пахтакор" эса юқори темпга бардошлилиги синалди. Бир қарашда Арвеладзе жамоаси тартибли ҳимояланди, рақиб хамласига муносиб қаршилик кўрсатди. Аммо кетма-кет ҳужумлар ва юқори тезлик таъсирида ҳимояда баъзи кичик бўшлиқлар пайдо бўлди. Айнан шуларнинг бири тайм ўртасида юзага келиши оқибатида рақиб сафидаги хорватиялик жисмонан анча бақувват ҳужумчи Будимир жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва мувозанатни тикловчи зарбани йўллади.

Бу вазиятда "Пахтакор" ҳимоядан чиқишни кечиктириб юборгани ва жисмонан бироз толиқиб қолгани ўз таъсирини кўрсатди. Лекин ўтказиб юборилган голдан сўнг "Пахтакор" бунга яхши реакция қилди. Яъни, ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга қайсидир маънода эришди.

Тўп назорати асосан "Персеполис" тарафида бўлишига қарамасдан, ҳужумлар кескинлиги борасида "Пахтакор" хавфлироқ кўринди. Позицион ҳужумда, қарши ҳужум ёки стандарт вазиятларида ҳам "Пахтакор" фаол ўйнади. Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа анча эҳтиёткор футбол ўйнашни маъқул кўрди. Жамоалар биринчи ўринда хато қилмаслик вазифасини ҳис этган ҳолда ўйнашди. Танаффусдан кейин ҳам умумий ўйин картинаси ўзгармади. Тўп билан асосан мезбонлар муомулада бўлишган бўлсада, рақиб жарима майдончаси ичида бўшлиқ топишнинг уддасидан чиқишмади. "Пахтакор" шу куни позицион тарафлама жуда тартибли ва пухта ҳимояланди. Айниқса бўйдор ва бақувват эронлик футболчиларга қарши якка курашларда вакилларимиз жонбозлик кўрсатишди.

Арвеладзе ўйин давомида дастлаб толиқиб қолган Бикмаевни Сергеевга алмаштирди. Кейинчалик прессингда фаол ўйнаган ва чарчаб қолган Машарипов ўрнига Сидиқов туширилди. Қайд этиш керакки, Сидиқов вазиятдан келиб чиқиб ўзи учун бегона нуқта, яъни қанотда ўйнаб турди. Чунки Арвеладзе жамоа ўйинини енгиллаштириш учун янги футболчиларни туширишга мажбур бўлди.

Учинчи ўзгаришда ҳам Арвеладзе жамоа ўйинига шамол тегиши учун таянч зонасида катта ҳажмдаги ишни бажарган ва толиқиб қолган Собирхўжаев ўрнига аслида марказий ҳимоячи бўлган Симични туширди. Марконинг асосий вазифаси ҳаводаги курашларда фаол ўйнаш ва рақиб ҳужумини бузиш эди. Захирада эса Арвеладзе ихтиёрида таянч нуқтасида ўйнайдиган ярим ҳимоячи йўқ эди. Жаҳонгир Аҳмадовни марказга тушириш эса жисмонан бақувват  эронлик футболчиларга қулайлик яратишини инобатга олиб, иккинчи қаватда ишончли ўйнайдиган Марко вариантига тўхталинди.

Айтиш керакки, Арвеладзе икки футболчини бегона позицияларда тушириб хато қилмади, аксинча, вазиятдан келиб чиқиб тўғри қарорга келди. Айнан захирадан майдонга тушган футболчилар ўзларига юклатилган вазифаларни яхши уддалашди. Симич охирги 10 дақиқада рақиб томонидан уюштирилган ҳужумларга туғаноқлик қилди. Сидиқов эса тўпни ўзида сақлаш орқали жамоага керак пайтда нафас ростлаб олиш имкониятини тақдим этди. Игорь Сергеев эса ўйинга киришишга бироз қийналди.

Яхши ҳимояланган, керак пайтда позицион ва қарши ҳужумларда ўз имкониятларини пойлаган "Пахтакор" Теҳрон сафаридан қуруқ қўл билан қайтмади. Чўнтакка муҳим 1 очкони солиб қайтиш ёмон натижа эмас ҳар ҳолда. Жуда "қайноқ" муҳитда "қовурилиб" қолмаган, рақибнинг юқори босимига дош берган ва ҳужумда кескин ўйнаган "Пахтакор" "Озоди"дан ОЧЛнинг амалдаги ғолиби "Кашима Антлерс" қилган ишни такрорлади. Япония клуби ОЧЛ финали жавоб баҳсида Теҳронда "Персеполис" дуранг ўйнаганди. "Пахтакор" ҳам ўтган йилги финалчи майдонида жиддий жамоага айланганини амалда исботлади.

Гуруҳдаги энг қийин сафар, илк учрашувда бир очко олинди. Буёғига "Пахтакор" ўз уйидаги ўйинларда йўқотишларга йўл қўймаса, гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаш осонлашади. Муҳими, Арвеладзе қураётган жамоада нафақат ўз фалсафасига мос ўйин услуби, балки характер пайдо бўлаётганини пайқаш мумкин. "Пахтакор" янги мавсумда ҳозиргача учта баҳс ўтказди ва учаласи ОЧЛ доирасида. Ўйиндан-ўйинга учрашув қиймати ва рақиб савияси кучайиб бормоқда. Лекин ҳали янги мавсумга тўлиқ киришиб олмаган жамоа бу вазифаларни бажаришда ўзига хос характер кўрсатмоқда. Жамоада ғолиблик руҳи, менталитет ўзгариб бораётгани сезилмоқда. Муҳими, жамоа ўз фалсафасидан чекинмаган ҳолда ўйнамоқда. Яъни, "Пахтакор"да Арвеладзе ўзининг ҳақиқий имзосини тушириб олди. 

Қайд этиш керакки, "Персеполис" "Озоди"да ярим финал доирасида "Ал Садд" ва амалдаги ғолиб "Кашима Антлерс" билан дуранг ўйнаганди. ОЧЛдаги қолган рақиблари Теҳрон сафаридан мағлубият билан қайтишга ўрганиб қолишганди. "Пахтакор" "Озоди"дан очко билан қайтган охирги йиллардаги кам сонли жамоалар қаторига кирди.

Маълумот ўрнида: "Бунёдкор" ва "Ал Ҳилол" сўнгги 10 йилликда "Персеполис"ни "Озоди"да мағлубиятга учратган жамоалар саналишади.


Мазкур гуруҳдаги иккинчи баҳсда "Ал Аҳли" "Ал Садд"га имконият қолдирмади. Ва биринчи турдан кейин гуруҳнинг якка пешқадамига айланиб олди.

Аль-Ахли

Omar Al Somah - 32', Omar Al Somah - 76'

Лига чемпионов АФК. Группа D . 1-тур

05/03/2019, 21:15

0
:
2
Тугади

Аль-Садд

45'
90'
32'  Omar Al Somah
67'  Yousef Al Harbi (Taisir Al-Jassim)
73'  Hussain Al Mogahwi (Salman Al-Muwashar)
76'  Omar Al Somah
84'  Жоорже Джанини (Abdullah Hassoun)
63'  Yasser Aboubaker Essa (Али Ассадалла)
75'  Чон У Ён (Салем Аль-Хаджри)

Келаси ҳафта гуруҳ пешқадамига айланган "Ал Аҳли" Тошкентда "Пахтакор" меҳмонига айланади. "Персеполис" эса Қатарда "Ал Садд" билан куч синашади.

Пахтакор

Марат Бикмаев - 62'

Лига чемпионов АФК. Группа D . 2-тур

12/03/2019, 17:00

0
:
1
Тугади

Аль-Ахли

45'
90'
62'  Марат Бикмаев
80'  Достонбек Хамдамов (Javokhir Sidikov)
88'  Марат Бикмаев (Игорь Сергеев)
90'  Садриддин Абдулаев (Марко Симич)
65'  Mohanad Asiri (Жоорже Джанини)
77'  Salman Al-Muwashar (Абдуррахман Гариб)
89'  Hussain Al Mogahwi (Omar Al-Zeni)

Аль-Садд

Baghdad Bounedjah - 90'

Лига чемпионов АФК. Группа D . 2-тур

12/03/2019, 19:45

0
:
1
Тугади

Персеполис

45'
90'
57'  Хамид Исмаэль Халеефа (Буалем Хухи)
70'  Чон У Ён (Али Ассадалла)
90'  Baghdad Bounedjah
83'  Марио Будимир (Сиамак Немати)
90'  Bashar Resan (Soroush Rafiei)
90'  Мехди Тораби (Ehsan Hosseini)


Шаҳбоз Беғамов 

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика