

Аввалига, Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоаси ўз уйида «Зобаҳан»ни (Эрон) қабул қилиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Жиддаликлар сафида голларни чилилик легионер Луис Хименес ҳамда ҳимоячи Зиёд ал-Саҳафи урган бўлса, рақиблар сафида Ғосим Ҳодадфирар дарвозани ишғол этди.

Куннинг иккинчи ўйинида Саудиянинг бошқа бир клуби «Ал-Наср» БААнинг «Ал-Ваҳда»си билан учрашиб, муроса йўлини (1:1) танлади. Мезбонлар сафида Абдурразоқ Ҳамдоллоҳ, меҳмонлардан эса Леонардо гол муаллифига айланишди.

Бугунги жуфтликларнинг жавоб баҳслари 12 август санасига белгиланган.
Шунингдек, бугун нимчорак финалдан ўрин олган сўнгги иккита тўқнашув ҳам бўлиб ўтади.
21:00 | «Ал-Дуҳаил» (Қатар) – “Ал-Садд (Қатар)
21:40 | «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони) – «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони)



