

Бироқ Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби футболчилари бир дақиқалик сукут сақлаш учун майдон марказига келишмади, ҳамма ўз жойида туриб олди. Ҳатто ҳакамлар ҳам уларни чақиришга уриниб кўришди, бироқ бу ҳам ўхшамади.
Маълумки, ўтган ҳафтанинг якшанба куни Эронда туманли об-ҳаво сабаб самолёт қулаб тушган ва бунинг оқибатида 66 киши ҳалок бўлганди. Ўйинда "Истиқлол" рақиб устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди ва мағлубият сабаб "Ал Ҳилол" бош мураббийи Рамон Диас дарҳол ишдан олинди.




