

3-тур учрашувлари ўз якунига етгач, ОФК сайти ўз одатига кўра тур рамзий терма жамоасини эълон қилди. Рамзий жамоага биздан ҳеч ким киритилмади, ваҳоланки "Насаф"дан кимнидир қўйишса бўларди. Бундан ташқари, "Гуангжу Эвергранд" футболчиси Рикардо Гуларт ОЧЛда ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
3-тур рамзий терма жамоаси
Дарвозабон - Али Хасейф ("Ал Жазира")
Ҳимоячилар - Муҳаммад Ансари ("Персеполис"), Ақил Балгхайт ("Ал Ҳилол"), Андрес Тунез ("Бурирам"), Эл Шаҳат ("Ал Айн")
Ярим ҳимоячилар - Оскар ("Шанхай СИПГ"), Хан Кйо Вон ("Чонбук"), Рикардо Гуларт ("Гуангжу")
Ҳужумчилар - Муртазо Табризи ("Зобаҳан"), Ким Шин Вук ("Чонбук"), Юссеф Эл Араби ("Ал Дуҳайл")




