ОЧЛ-2021. Бугун АГМК Машарипов бошчилигидаги "Шабаб Ал Аҳли" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
21 апр 2021, 11:51
Бугун Олмалиқнинг АГМК жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги учинчи учрашувини ўтказади.

Марказлашган тарзда Саудия Арабистонида ўтказиладиган ушбу ўйинда олмалиқликларга БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси рақиблик қилади. Учрашув соат 23:55 да бошланади ва "UzReport" телеканали орқали жонли эфирда трансляция қилинади. 

"Шабаб Ал Аҳли" сафида ўзбекистонлик Жалолиддин Машарипов майдонга тушиш имкониятига эга. Дастлабки икки турдан сўнг АГМК ҳам, "Шабаб Ал Аҳли" ҳам 1 очкодан жамғаришган.



ОЧЛ, гуруҳ босқичи.
"A" гуруҳи, 3-тур.
21 апрель, чоршанба.
АГМК - "Шабаб Ал Аҳли" (23:55)
Ар-Риёд, "Қирол Фаҳд" стадиони.
Ҳакамлар:
Али Ҳасан Абдулнаби (Баҳрайн), Маҳмуд Абу Тохир, Обид Оқил (иккиси Иордания), Қосим Ал Хатми (Уммон).



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›