ОЧЛ-2021. АГМКнинг яна бир рақиби "Истиқлол" ҳам Ар-Риёдга етиб келган

Tolibjon Qosimov
13 апр 2021, 15:28
ОЧЛ-2021нинг гуруҳ босқич учрашувлари бошланишига ҳам оз қолди.

Олмалиқнинг АГМК клуби кеча тунда Саудия Арабистони пойтахтига етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.

ФОТО  ОЧЛ-2021. Машарипов ва "Шабаб Ал Аҳли" Ар-Риёдга етиб келди

"A" гуруҳида АГМКга рақиблик қиладиган Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси эса олмалиқликлардан бир кун олдин, яъни 11 апрель санасида қирол Ҳолид номидаги Ар-Риёд халқаро аэропортига етиб келган. Душанбе - Дубай - Ар-Риёд йўналиши бўйлаб манзилга етиб борган қўшниларимизни Саудия Арабистони футбол Федерацияси вакиллари кутиб олишди ва меҳмонхонагача кузатиб боришди. Жамоа "VOCO"меҳмонхонасига борганидан сўнг коронавирусга тест топширган ва ҳеч бир вакилда тест ижобий чиқмаган.

"Истиқлол" жами 21 нафар ўйинчини "заявка"дан ўтказди.


Эслатиб ўтамиз, Ар-Риёд шаҳри мезбонлик қиладиган "A" гуруҳида "Истиқлол"дан ташқари, "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) ва АГМК (Ўзбекистон) жамоалари жой олишган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›