ОЧЛ-2020. Шарқий минтақа баҳслари ҳам Қатарда бўлади

Narzulla Saydullayev
9 окт 2020, 10:35
ОФК ва Қатар футбол Ассоциацияси Осиё чемпионлар лигасининг Шарқий минтақа баҳсларини Доҳа шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Шарқий минтақанинг гуруҳ босқичидан ярим финалга қадар баҳслар 18 ноябрдан 13 декабрга қадар бўлиб ўтади. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди. ОЧЛ финали 19 декабрга белгиланган. Ғарб минтақасидан финалга Эроннинг "Персеполис" клуби чиққан.

Финал қайси шаҳарда ўтиши кейинроқ маълум қилинади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia