UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:41Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ – Ўзбекистон (матнли трансляция)  2 18:25Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  17 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  0 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  17 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  9 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0

ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Ал Файсали” учрашуви олдидан Янгиликлар

ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Ал Файсали” учрашуви олдидан

30 январь сешанба куни "Насаф" ўз майдонида ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичига чиқиш масаласини ҳал қилади. “Аждарлар” "Ал-Файсали"га қарши баҳс юритишади.

Бу учрашувга қадар икки клуб, бир марта ўзаро туқнаш келишган. Фақат ўтган учрашув ОФК кубогининг нимчорак финали учрашуви эди. 2011 йил 24 майда амманликлар Қаршида 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. Энди бу учрашув тарихда қолди. Клублар олдидаги вазифа ҳам бошқача, таркиблар ҳам бошқача.

Эътиборлиси, ОФК кубоги баҳсида майдонга тушган футболчилардан таркибда фақат Мақсуд Каримов қолди. Тажрибали ҳимоячи “Ал Файсали”га қарши учрашувда иккинчи марта майдонга тушиши мумкин.

Озгина тарихга қайтамиз. 2001-2002 йилги Осиё чемпионлари кубогида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш “Насаф”нинг чекига тушган. “Дўстлик” ва “Нефтчи” жамоалари бу турнирда қатнашишдан бош тортгач, бу вазифа “Насаф”га юкланади. Ва қаршилик футболчилар ўшанда қитъада шов-шувли натижаларни қайд этишганди. Дастлаб Туркманистон ва Тожикистон чемпионлари маҳв этилгач, БААда ташкил этилган гуруҳ босқичида мезбонлар, Эрон ҳамда Қувайт чемпионларига муносиб қаршилик кўрсатишди. “Аждарлар” мамлакатимиз жамоалари орасида “Нефтчи”дан кейин қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ярим финалга қадар етиб боришди.

“Насаф” шундан сўнг қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси - ОЧЛда 2012, 2013, 2015 ва 2016 йиллар иштирок этган.

Энди меҳмонлар ҳақида тўхталадиган бўлсак. “Ал Файсали” ўз тарихида икки марта ОФК кубогини қўлга киритган. Мамлакат чемпионатида эса совринлар йиғиш бўйича рекордчи клуб ҳисобланади. “Ал Файсали” Қаршида мағлуб бўлса ҳам, ОФК Кубоги-2018даги иштирокини сақлаб қолаверади.

30 январь куни мамлакатимиз футбол ишқибозларининг нигоҳи “Марказий” стадионга қаратилади. Янги футбол мавсумининг илк расмий  учрашуви саналган “Насаф” – “Ал Файсали” баҳсига бўлган қизиқиш жуда катта. Ўйинга чиқарилган чипталарнинг ҳам аксарияти сотиб бўлинди.

Азиз футбол ишқибозлари Сиз ҳам “Марказий”га келинг!

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика