UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  1 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

ОЧЛ. 2-тур якунлари. Бизнинг ҳакамлар ишлашмади Янгиликлар

ОЧЛ. 2-тур якунлари. Бизнинг ҳакамлар ишлашмади

11-12 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 2-тур беллашувлари ўтказилди.
Бўлиб ўтган 16та ўйинни 16 нафар ҳакам бошқариб борди. Афсуски, улар орасида ўзбекистонлик реферилар йўқ.

1-турда Валентин Коваленко Саудияда бўлиб ўтган “Ал Ҳилол” – “Ал Аҳли” баҳсини бошқарганди. Лекин бу турда ОФК унга дам берган кўринади. Энди Коваленко 3-турдан ўрин олган “Санфречче Хиросима” ва “Сеул ФК” ўртасидаги учрашувни бошқаради.

Қизиғи, энг машҳур ҳакамимиз Равшан Эрматов ОЧЛнинг 1-2-турларида ишламади. У 3-тур ўйинига ҳам тайинланмаган. Эрматов 1 апрель куни БААда бўлиб ўтадиган “Ал Аҳли” – “Сепахон” баҳсида ҳакамлик қилади. Бу эса 4-тур беллашуви ҳисобланади.

2-турда австралиялик 3 нафар ҳакам учта ўйинни бошқарди, шунингдек Япония, Жанубий Корея ва Қатардан ҳакамлар иккитадан ўйинни бошқаришди. Уммон, Баҳрайн, БАА, Саудия Арабистони, Эрон, Сингапур ва хитойлик реферилар эса биттадан ўйинда ишлашди.

ОЧЛ. 2-турда ишлаган ҳакамлар

Петер Грин (Австралия) “Ал Райан” – “Истиқлол” – 1:0

Стребр Деловски (Австралия) “Ал Шабаб” – “Ал Жазира” 1:3

Бенжамин Уильямс (Австралия) “Сепахон” – “Ал Ҳилол”  3:2

Масааки Тома  (Япония) “Бунёдкор” – “Ал Жаиш” 1:2

Рюжи Сато (Япония) “Фулад” – “Ал Фатҳ” 1:0

Донг Жин (Ж.Корея) “Лахвия” – “Тракторсози” 0:0

Ким Жонг Хёк (Ж.Корея) “Ал Иттиҳод” – “Ал Айн” 2:1

Абдулраҳмон Абду (Қатар) “Сентрал Коаст” – “Санфречче Хиросима” 2:1

Банжар Муҳаммад Ал Доссари (Қатар) “Бейжинг Гоан” – “Сеул” 1:1

Абдуллоҳ Ал Ҳилоли  (Уммон) “Серезо Осака” – “Шандонг Луненг” 1:3

Наваф Шукрулла (Баҳрайн) “Бурирам Юнайтед” – “Поханг Стилерс” 1:2

Муҳаммад Ал Заруни  (БАА) “Мельбурн” – “Чонбук” 2:2

Муҳаммад Алаважи (С.Арабистони) “Йокогама” – “Гуангжу” 1:1

Алиризо Фағони (Эрон) “Ульсан” – “Кавасаки”  2:0

Муҳаммад Тақи  (Сингапур) “Гижу” – “Вестерн” 0:1

Тан Хай (Хитой) “Ал Аҳли” – “Ал Садд” 1:1


Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика