Учрашув тугагач мухбиримиз "Обод" мураббийи Фарҳод Сафаров ва дарвозабон Бекзод Омонуллаевдан қисқа интервью олди.
"Ўйин қийин бўлди. Ярим финалда ҳеч қачон осон баҳслар бўлмаган. Бугунги ғалабамиздан хурсанд бўлдим. Жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик жараёнида ПФЛ кубогида иштирок этмоқда. "Қўқон"дек тажрибали футболчилардан тузилган жамоани енгиб финалга чиқиш бизга янада ишонч бағишлайди. Финалда ким билан ўйнашимизни фарқи йўқ, шуниси аниқки ҳал қилувчи баҳс ҳам оғир ўтади", - дейди Фарҳод Сафаров.
"Бугунги учрашув жуда ҳам оғир бўлди. Финалга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. Пенальтилар сериясида учта зарбани қайтарганим? Тўғриси буни кутмагандим. Лекин жамоамга фойдам тегиши учун бор кучим билан ҳаракат қилдим. Яратганга шукур юзим ёруғ бўлди", - дейди "Обод" дарвозабони Бекзод Омонуллаев.
Толибжон Қосимов.