

Январдаги трансфер ойнасида Дортмунднинг "Боруссия"сидан "тўпчилар" сафига ўтган габонлик янги жамоаси сафида қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди. Лондон клуби унга 14-рақамли машғулот ва ўйин либсоларини тақдим этган. "Gettyimages"даги суратларда футболчи машғулотни Тео Уолкотт ўйнаган рақамдаги формада ўтказгани кўринган.




