

Сарри кеча Формеллодаги машғулот базасига президент Клаудио Лотито билан келди ва янги меҳнат шартномасига имзо чекди.
Саррининг маоши 3,5 млн евро+бонуслар кўринишида бўлади.
Музокараларда бош тўсиқ Саррининг маоши эмас, мураббийнинг Лотито ва директор Игли Таредан трансфер бозори борасидаги кафолатни олишни хоҳлаши бўлди. Сарри етакчиларни жамоада сақлаб қолишни ёки уларга муносиб ўринбосарларни харид қилишни талаб қилди.



