

Ўйиндаги ягона голни ҳимоячи Киран Триппьер урди.
Эдди Хау шогирдлари қаторасига уч ўйиндан бери ғалаба қозониб келмоқда. Олдинроқ “Лидс” ҳамда “Эвертон” таслим этилганди.
Жамоа 2018 йилдан бери илк бор кетма-кет 3 учрашувда муваффақиятга эришди. Ўшанда жамоа устози Рафаэль Бенитес бўлган.
"Ньюкасл" АПЛда 21 очко билан 17-ўринда бормоқда.



