"Ньюкасл" Тоналини сотиб олишга яқин. "Милан" ушбу трансфердан 70 млн евро ишлаб олади

Administrator
21 июн 2023, 22:56
"Ньюкасл" ва "Милан" Сандро Тонали трансферини ҳал қилишга яқин туришибди.

The Athletic маълумотларига қараганда, музокаралар якуний босқичда.

23 ёшли ярим ҳимоячи учун "Ньюкасл" 70 млн евро тўлайди. Бу эса клуб рекордини такрорлайди. Худди шунча суммага ўтган йили Александр Исак сотиб олинганди.

Маълумот учун, Тонали ўтган мавсум А Серияда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›