ПСЖ дарвозабони Сальваторе Сиригу "Ньюкасл" қизиқишлари доирасига кириб қолди, деб хабар бермоқда Tmw.
Посбоннинг ўзи ҳам жамоадан кетишга тайёр, сабаби айни пайтда Париж клубида Кевин Трапп асосий дарвозабонга айланиб олди. Олдинроқ Сиригуга "Милан" қизиқаётгани ҳақида хабарлар чиққанди.