

Ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга саудияликлар қўлига ўтганига кўп бўлмаган "Ньюкасл" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Клуб раҳбарияти Искони январдаги трансфер ойнасида таклиф қилишга тайёр. Англия клуби эҳтимолий янги ўйинчига йилига 6 миллион евро тўлашга тайёр.
Хавбекнинг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси ярим йилдан сўнг якунига етади. Мадридликлар амалдаги шартномага қарамай, Искони январда текинга қўйиб юборишга тайёр.



