"Ньюкасл" "Лестер" ярим ҳимоячиси Мэддисонга қизиқишни сақлаб турибди

Alisher
25 сен 2022, 11:47
"Ньюкасл" "Лестер" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисонга қизиқишни сақлаб қолмоқда.

Клуб ўтган ёзда 25 ёшли англияликни харид қилишга уриниб кўрди, аммо "тулкилар" ўшанда ўз етакчиларини сотишни рад этишди.

Мэддисоннинг "Лестер" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали Англия терма жамоаси ўйинчисини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасидаги 6та ўйинда 3та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›