"Ньюкасл" Бруну Гимарайнсни "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас

Alisher
19 авг 2022, 10:44
"Ньюкасл" ярим ҳимоячи Бруну Гимарайнсни сотмоқчи эмас.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Англия клуби раҳбарлари 24 ёшли бразилияликни ўз лойиҳаларининг муҳим ўйинчиси деб ҳисоблашади.

"Реал" Гимарайнсга тез орада "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин бўлган ярим ҳимоячи Каземиронинг ўринбосари сифатида қарамоқда.

Гимарайнснинг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Бразилиялик жорий мавсум 2та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›