"Ньюкасл" араблар қўлига ўтди

Mirjalol Normatov
1 май 2020
Саудия Арабистони журналисти Тариқ ал-Нофал ижтимоий тармоқларда "Ньюкасл" клуби мамлакат инвестициялар фони қўлига ўтганини маълум қилди.

Яқин кунларда бу расмий равишда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Майк Эшли ушбу клуб эгаси сифатида ишлаётганди. Англия матбуоти бир неча бора у трансферлар борасида Рафа Бенитес билан жанжаллашгани борасида маълумотлар тарқатганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, клубнинг янги эгалари жамоани катта трансферлар орқали кучайтиради. Тарқалган миш-мишларга эътибор берадиган бўлсак, жамоани кейинги мавсумда Маурисио Почеттино бошқариши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal