UZ

Сўнгги янгиликлар

09:54"Манчестер Юнайтед" АҚШда ишлаётган мураббийга таклиф билан чиқди  3 09:40ПСЖ ўз футболчисини "Ньюкасл"га таклиф қилди  0 09:22Хави "Барса" ярим ҳимоячиси сотилмаслигини маълум қилди  4 09:05Клопп декабрда 28 кунда 9 та ўйин ўтказилишига муносабат билдирди  2 08:51"Футболни шунчалик яхши тушунсангиз нима учун бу ерда эмассиз?". Почеттино Мбаппе ҳақидаги саволга жавоб берди  1 08:32Германия. "Лейпциг" сафарда мағлуб бўлди  0 08:16Olamsport: NBAда рекорд, Конорнинг ҳозирги ҳолати ва бошқа хабарлар  0 07:55Португалия чемпионати. Марказий ўйинда "Спортинг" "Бенфика"ни мағлуб этди  0 07:31Бугун финал: Ўзбекистон кубоги ғолиби аниқланади  34 07:16Испания. "Гранада" "Алавес"ни мағлуб этди  0 02:57Йилнинг энг яхши ҳаками футболдан қандай кетган эди?  12 01:39800 лик довондан ошган Роналду  20 01:09Финал. "Динамо" тўладими?  18 00:56Анчелотти Мбаппенинг "Реал"га ўтиши ҳақида: "Болалар ўз орзуларига етишишлари керак"   5 00:32"Милан" асосий ҳимоячиларидан бири мавсум охирига қадар сафдан чиқди  5

Н.Ю: Футбол орқали давлат бюджетини валюта билан тўлдириш мумкинми? Янгиликлар

Н.Ю: Футбол орқали давлат бюджетини валюта билан тўлдириш мумкинми?

Теглар :  Футбол
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович, ўз нутқларидан бирида, рақобатни ўстириш ва экспорт махсулотларини кўпайтирган ҳолда, мамлакатга валюта кириб келишига шароит яратиб бериш кераклиги ҳақида айтиб ўтди.

Миллионлар ўйини орқали, давлат манфаати йўлида миллионлар ишлаб топиш мумкинми? Албатта, ҳа! Футбол ҳам бир саноат. Унга яхшилаб билим билан ёндошсангиз, мамлакат бюджетига миллионларни тушириш имкониятига эга бўласиз.

Гапимни соддароқ кўриниш олиши учун бир мисолларни келтириб ўтаман. Одил Аҳмедовни "Пахтакор"дан "Анжи"га, Сардор Рашидовни "Бунёдкор"дан "Ал Жайиш"га трансфер қилиниши натижасида Ўзбекистонга 10 миллион АҚШ долларига яқин маблағни кириб келиши таъминлаган. Уларнинг қаторига "Пахтакор" томонидан Хитойга сотилган яна бир қанча футболчиларни қўшишимиз мумкин. Бу ҳали ҳаммаси эмас, валюта шу трансфер суммалари билан чекланиб қолмайди. Бу бошланиши. Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов каби футболчиларимиз бир неча йиллардан бери Европанинг гранд клублари сафида бўлмасада, яхши маош тўлайдиган клубларда фаолият олиб бордилар ва боряптилар. Уларнинг маошларининг асосий қисми қаерга келаяпти, Ўзбекистонга! 10 нафар яхши футболчи бир йилда мамлакатга 10 миллионга яқин суммани олиб келиш имкониятига эга. Бразилия, Аргентина, Африка мамлакатлари, Бельгия, Хорватия ва собиқ болқон давлатлари, айниқса Сербия бу нарсага фанга қарагандек қарайди. Ўзбекистон эса Осиёнинг сербиясига айланиши мумкин, агар...



Агар биз футболга жиддий ёндошиб ундан мамлакат равнақи йўлида фойдалансак. Футболдан завқ олиш билан бирга, ундан манфаат кўришимиз мумкин. Футболчилар маошларини қандай ишлатиши бу умуман бошқа масала, муҳими пулларни Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва шу ерда ишлатилиши.

Сербиянинг энг зўрлари Европанинг кучли бешлигига йўл олади. Ўртамиёналари Россиядан қўним топишяпти. Улардан пастроғи эса Осиё грандлари ва Хитойни маъқул кўраяпти. Кейинги сифатдагиларини Қозоғистон чемпионатида кўрасиз. Бу чемпионатга ҳам тортмайдигани Малайзияга йўл олаяпти. Қолганлари эса Ўзбекистонга келаяпти. Бизга келаётган сербларга юқоридаги 5та чемпионатнинг биридан таклиф бўлса албатта уни танлайди.

Ҳудди шундай, биз ҳам мамлакат равнақи йўлида турли категорияларга бўлинишимиз мумкин. Бунинг учун ўзбек футболида агентлик фаолиятига ҳам эркинлик берилиши ва футболчиларимизни дунё бўйлаб реклама қилинишига, текинга бўлсада футболчиларни четга чиқиб кетишига имоният яратишимиз керак.



Футболчи ўз олдига кучли бешликни мақсад қилиши керак деганлар кўп. Фикр тўғри, лекин кучли бешлик кучини тасаввур қилиб кўрганмисиз? Немисларни ўзига Бундеслигада тўп тепиш орзу, немислар иккинчи Бундеслигадан ўрин олсалар, шуни ўзи уларга катта имконият. Биз Бундеслигадан жой олишимиз учун, дунё футболчиларидан эмас, ҳеч бўлмаса маҳаллий немис футболчисидан бир калла устун бўлишимиз керак. Бизнинг энг зўримиз ўша маҳаллий немис футболчиси билан савияси бир бўлса, улар ўзиникини танлайди. Бир хил савиядаги легионер уларга керак эмас. А Серия, Премьер лига ва ЛаЛигада ҳам ҳудди шу нарсани кўришингиз мумкин. Нисбатан, Франция лигасидан жой олишга имкониятимиз бор, лекин бунинг учун бизнинг 17/18 ёшли футболчимиз маҳаллий француздан устун бўлиши керак. 22-23 ёш кеч. Ёшлар лигаси - 2016да 16 ёшга тўлмаган футболчини майдонга туширгани учун "Бунёдкор" "гап эшитди". Францияга кетадиган ёшда Европага олий лигада ўйнай олмайдиган футболчи, кейинчалик қандайн қилиб биз истаётган кучли бешликдан жой олсин?

Улардан устун бўлишимиз учун бизда тизим тўғри йўлга қўйилган бўлиши керак. 10 йиллик дастурни ишлаб чиқиш орқали, Ўзбекистонга валютани кириб келишини таъминлашимиз ва ўша дастур орқали тўғри ҳаражатни йўлга қўйишимиз лозим. Ички ресурс учун қилинган харажат учун афсус чекиш керак эмас. Чунки у пулдан ўзимизникилар фойдаланадилар ва у Ўзбекистон ҳудудида ишлатилади. Фақат мамлакатдан валюта олиб чиқиб кетаётган келгинди легионерларни йўқ қилишимиз керак. Янгилардан, Черан, Чермитан, Голбан каби легионерлар учун эшигимиз доим очиқ...



Бошқа осиёликлардан фарқли равишда, бизникилар ҳар бир ҳудуд учун чидамли саналадилар. Бизникилар Тайланднинг дим ҳавоси-ю, малайзиянинг ёғингарчиликларигача чидамли. Бундан нега фойдаланмаслигимиз керак? Агар ишни тўғри йўлга қўйиб юборсак, 7/8 йил ўтиб бир йилда Ўзбекистон ҳудудига 100 миллионлаб АҚШ долларини келтириш имкониятига эгамиз. Бир маротаба Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетган футболчи, фаолиятини тугатгунича ўша савияни ушлаб тура олса, ҳар 3/4 йилда жамоа ўзгартирди денг, унинг маошидан ташқари, яна трансфер бонуслари ҳудудимизга келиб тушади. Йил сайин легионерларнинг сонини ошириш билан, юқоридаги сумма, йил сайин кўпайиб бораверади.

Кўплаб легионер футболчиларимизни биламан. Топган пулини ўз яқинларига, танишлари ва яшайдиган ҳудудларининг равнақи йўлида ишлатадилар. Балки улар ЖЧга чиқа олмаётгандирлар, балки кучли бешликда эмаслар, лекин уларнинг бари инсонийлик хусусиятларини йўқотмаганлар, ёрдам сўраб келаётганларни кўкрагидан итармайдилар, чунки маблағлари бор. Шифохона қуриб халқ манфаати йўлида фаолият олиб бораётганлари кўп, болалар уйига ёрдам бераётганлари қанча. Шунинг учун биз футболга фан сифатида қарашимиз ва уни мамлакатнинг бюджетига хисса қўша оладиган сифатга олиб чиқишимиз керак. Бу эса қўлимиздан келади, агар...

Нодирхўжа Юлдашев


Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

СайтимизнингFacebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia


Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика