Нойер: "Фаолиятим якунланиши мумкин эди"

Aslanov Jasurbek
2 янв 2019, 20:31
"Бавария" ва Германия термаси дарвозабони Мануэль Нойер 2017 йилда оёғидан олган жароҳатини эслади.

"Ҳозирда мен машғулотларни тўлақонли ўтказишим мумкин. Ҳеч қаерим оғримайди. Тўғрисини айтсам, яна футболга қайтганимдан ва шундай ҳолатда эканлигимдан хурсандман. Агарда жаҳон чемпионатидан олдин ҳам шундай жароҳат олганимда фаолиятим якунланиши мумкин эди.

Ҳозирда ҳолатим жуда яхши ва футбол билан хайрлашмадим. Менда ўйинга ва совринларга ташналик жуда кучли. Фаолиятимни анча вақт давом эттиришни истайман", - деди Нойер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Suddeutsche Zeitung

Сўнгги янгиликлар

Барча ›