

"Шаҳарликлар" ушбу ўйинда 2:0 ҳисобида рақибни таслим этишди. Голларга Рико Льюис ва Йошко Гвардиол муаллифлик қилди. "Сити"нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов захирада қолдирилди.
Англия кубоги финали 17 май куни "Уэмбли" стадионида "Ман Сити" ва "Кристал Пэлас" ўртасида бўлиб ўтади.



