

"Канарейкалар" Англия чемпионатида 34 ўйиндан кейин 21 очко билан 20-ўринда бормоқда. Жамоа "Лидс"дан 13 очко ортда қолган ҳолда кейинги мавсумда АПЛдаги иштирокни кафолатловчи 17-ўринда боряпти.
"Норвич" сўнгги 3 мавсумда иккинчи марта АПЛдан тушиб кетди. 2019/20 йилги мавсумда жамоа АПЛда охирги поғонани эгаллаган бўлса, 2020/21 йилги мавсумда эса Чемпионшипда 1-ўринни банд этиб, Англия олий дивизионига қайтган эди.



