

Ҳужумчи баҳснинг 61-дақиқасида пенальтидан гол уриб, ҳисобни очганди. Бироқ у 84-дақиқада алмаштирилди ва кейин термаси ҳам мағлуб бўлди.
"Эрлингнинг ўзи алмаштиришни сўради. Уни кутилганидан 10-12 дақиқа кўпроқ майдонда олиб қолдик.
Сўнгги дақиқаларда биз рақибдан бир киши кам бўлиб қолгандек бўлдик. У мутлақо ўйнагани йўқ. Балки 30 градусли иссиқ ҳам таъсир қлигандир. У шунчаки мавсумда чарчади", - деди Сольбаккен.



