Нўъмон Ҳасанов: “Ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришдик”

Narzulla Saydullayev
22 ноя 2016
“Қўқон-1912” – “Олмалиқ” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси устози Нўъмон Ҳасанов қатнашди.

“Олмалиқ” жамоаси бугун яхши ўйнади. Футболчиларимизга раҳмат биринчи бўлиб гол ўтказиб юборганимизга қарамай, ўзларига келишга куч топа олишди. Биринчи бўлимнинг ўзида ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Танаффусда керакли кўрсатмаларни бердим. Шогирдларим барча кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди.  “Қўқон-1912”  иш бошлганимда жамоанинг олдига Олий лигада олиб қолиш вазифаси қўйилганди. Ўз олдимизга қўйилган мақсадга эришдик. Кези келганда, бизни мавсум давомида бизни тинмай қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга ҳам ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати
 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia