Нўъмон Ҳасанов: "Бухоро" ҳақли ғалабага эришди"

Narzulla Saydullayev
28 июл 2016, 21:18
"Бухоро" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
"Бугун яхши шаклланган жамоага қарши майдонга тушдик. Иккинчи бўлимда тажриба ўз сўзини айтди ва "Бухоро" устунликни ўз қўлига олиб ҳақли ғалабани қўлга киритди. "Бухоро" ва унинг мухлисларини табриклайман. Жамоа ўз мухлисларини хурсанд қилишда давом этсин. Бизда бутун бир жамоа алмашди ва ҳаммасини нолдан бошлаяпмиз, лекин Қўқонда қобилиятли футболчилар етарли. Биз керакли ўйинчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик, ҳали ҳаммаси олдинда", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

"Бухоро" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›