Нималар бўляпти? "Наполи" Осимхенни А Серия мавсум қайдномасига киритмади, рақамини эса бошқа футболчига беришди
31 авг 2024 15:24
Янгиликлар
Нималар бўляпти? "Наполи" Осимхенни А Серия мавсум қайдномасига киритмади, рақамини эса бошқа футболчига беришди
Виктор Осимхен "Наполи" таркибидан чиқариб юборилди.
Неаполь клуби ҳужумчини А Серия мавсум қайдномасига киритмади. Мариу Руига нисбатан ҳам ҳудди шундай қарор қабул қилинди. "Наполи" энди бу футболчиларни лойиҳанинг бир қисми деб ҳисоблаймайди.
Трансфер ойнаси ёпилишдан аввал нигериялик футболчига "Челси" қизиқиш билдирган эди, аммо музокаралар муваффақиятсиз якун топди.
Осимхен ва Руи "Наполи"ни тарк этмоқчи, аммо ўз шартлари билан. Футболчиларнинг клуб билан муносабатлари бузилган.
Бундан ташқари, "Наполи" Осимхен ўйнаган 9 рақамни жамоа янги футболчиси Ромелу Лукакуга бериб юборди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар