UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25Кэррик: "Бу инсон гапирганида ҳамма жим бўларди"  1 23:13Ёзда Неймарга уч топ-клуб даъвогарлик қилади  1 22:57"Реал" "Челси"нинг икки футболчиси билан музокара бошлашга тайёр турибди  3 22:45Бунақасини камдан-кам кўрасиз: Боксчилар ҳакамларни нокаут қилганда! (ВИДЕО)  1 22:40"Бавария" мухлислари учун ажойиб хабарлар  2 22:27Акинфеев энди талаба!  1 22:10Кальдерон - Азар ҳақида: "Қуллик бекор қилинган"  0 21:45Конте "Реал"га олиб келинадиган илк футболчини аниқлаб олди  8 21:29"Бавария" футболчиси ноябрда майдонга тушиши мумкин  3 21:20Наримон Ҳасанов: “Лабса” келажакда Суперлига даражасига етишади"  1 21:14Расман: МЮ Люк Шоу билан шартномани узайтирди  1 20:59Златан Моуриньюни қўллаб-қувватлади  0 20:55Зоҳидбек Исмоилов: "Мухлисларимизга бир оз сабр тилайман"  0 20:35Абдурасул Рашидов: "Лабса" сафида кўп талабалар ўйнайди"   2 20:28"Ювентус" МЮ футболчиси учун 74 млн евро таклиф қилишга тайёр  4

Нима учун Роналду дунёнинг энг яхши футболчиси?​ Янгиликлар

Нима учун Роналду дунёнинг энг яхши футболчиси?​

"Олтин тўп" учун даъвогарликда Роналдуга рақобатчи йўқ.

ФИФА 2017 йилнинг 3 июлидан 2018 йилнинг 15 июлига қадар бўлган даврда энг яхши ўйин кўрсатган футболчилар рейтингини тузди. Асосий соврин учун курашда албатта Криштиану Роналду асосий фаворит сифатида кўрилмоқда. Барча биладики, идеал футболчи фақатгина "Олтин тўп" билан чекланиб қолмайди. Бу жаҳон футболидаги туб ўзгариш бўлиши мумкин.

РОНАЛДУ - "РЕАЛ"НИНГ ЕТАКЧИСИ БЎЛДИ

Мантиқан олиб қаралганда, ҳозирда соврин эгаси ЕЧЛда ғолиб бўлган жамоанинг етакчиси бўлади. Криштиану "Реал"нинг кетма кет уч марта ЕЧЛ совринини қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшди. У турнир давомида деярли барча ўйинларда гол уришга эришди. Криштиану - ЕЧЛ тарихида кетма-кет 11 баҳсда гол киритган ягона футболчи бўлиб турибди. Шунингдек, Роналду еврокубоклардаги тарихий - 100-голини урди. Ўтган мавсумда бутун бир турнирда 15 гол уриш - космос.

БУФФОНГА УРИЛГАН ФЕНОМЕНАЛ ГОЛЛАР

Узоқ вақт давомида Роналду йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун бўлаётган пойгада етакчилик қилмади. Агарда "Реал" ЕЧЛ совринига эга чиқмаганида Роналдунинг бу борадаги имкониятлари анчагина кам бўларди, бироқ "Ювентус"га қарши баҳс барчасини ўзгартириб юборди. "Қаймоқранглилар" Туриндаги баҳсда рақибга мастер-класс ўтказди, Роналду эса чиройли голлардан бирининг муаллифига айланди. Ҳатто уни кўра олмайдиганлар бу голни кўриб оғзилари ланг очилди. Ушбу гол Роналду қандай кароматларга эга эканлигини намойиш қилиб берди.

Кўпчилик "Юве"га урилган учинчи голни эсдан чиқарди. Албатта, бу пенальтидан урилди, аммо нима қилибди? Бироқ нуқтадан гол урган Роналду танқидлар остида қолиб кетди. Ўзини йўқотиб қўйган туринликлар эса рақибга босим ўтказа олмади, бу эса Роналдуга янада куч берди. Сўнгги дақиқаларда тўққизликка тепилган пенальти эса футболчининг фаолиятидаги квинтэссенция бўлса керак. Барча хато бўлишини кутганди, аммо унинг зарбасига дарвозабон умуман ета олмасди.

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА ҲАМ АЪЛО ДАРАЖАДА ЎЙНАДИ

Роналду жаҳон чемпионатида ҳам ҳар доимгидек ўйин кўрсатди. Тўғри, Португалия айни дамда яхши бўлмаган даврларни ўтказмоқда, аммо Роналдуси бор терма мундиал ғолиблиги учун сояда турган фаворитлардан бири эди. Кўчадаги футбол мухлисларидан Роналдунинг мундиалдаги хет-трики ҳақида сўранг, албатта, юқори эмоциялар билан фикр билдиради. Сўнгги дақиқаларда Де Хеа дарвозасига урилган гол эса - унинг мухлислари учун асрларга татигулик бўлди. У бунга қадар мундиалларда 4тагина гол урганди. Аммо 33 ёшга кирганида, битта турнирда шунча марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Португалия Уругвай тўсиғидан ўта олмади. Аммо CR7 дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири эканлигини яна бир бор кўрсатди.

ЁШ - ШУНЧАКИ РАҚАМ

Кўпчилик 33 ёшга кирганлар, аста-секин нафақага чиқади, "Олтин тўп" учун кураша олмайди, деб фикрларди. Роналду эса стереотипларни ақлдан оздирди. У ҳар доим юқори мақсадлар сари интиладиган инсон. Олдинроқ Роналду 23 ёшли инсонлардек ўзини ҳис қилаётганини айтганди. Йўқ, "фахрий"нинг ёши 20да. Криштиану 6, керак бўлса, еттинчи "Олтин тўп"ини олса ҳам умуман ажабланманг. Чунки бир вақтлар у шундай деган:

"Етти болам ва шунча "Олтин тўп"им бўлишини истайман"

РАҚОБАТЧИЛАРГА НИМАЛАР БЎЛМОҚДА?

Дунёнинг энг яхшиси бўлишГА Криштиану билан рақобатлашаётганлар шунчаки ном учун қўйилди. Албатта, Килиан Мбаппени ҳам ёддан чиқармаслик лозим. Аммо у Францияда 13тагина гол урди. Бу эса топ-чемпионат эмас. ЕЧЛда эса Килианни эсламадик ҳам. Айниқса унинг "Реал"га қарши учрашувида. Агарда Килиан билан солиштирадиган бўлсак, Роналду ўзга сайёрадан келган. Бир жаҳон чемпионатида яхши ўйин кўрсатган болакайга ҳеч ким "Олтин тўп"ни бериб қўймайди.

Балки Модрич жаҳон чемпионатида термасининг натижаларига катта таъсир ўтказгандир, лекин клубда бундай бўлмади. Криштиану - ЕЧЛнинг ўтган мавсумидаги энг яхши футболчиси, Модрич эса бирорта ҳам совринни қўлга киритмади, ҳатто рамзий термага ҳам кирмади. Ушбу позицияда ундан-да ёрқинроқ бўлганлар анчагина кўпроқ бўлди. Мисол учун, "Севилья" ярим ҳимоячиси Эвер Банега. Албатта, у кучли учликка кириши керак. Бироқ ушбу жиҳати орқали ҳам у Роналду билан рақобатлаша олмайди.

Антуан Гризманн ҳам Роналду каби еврокубокка эга чиқди, ҳа, жаҳон чемпиони ҳам бўлди. У португалияликнинг асосий рақобатчиларидан бири. Бироқ айта оламизки, у мундиал давомида терманинг энг яхши футболчиси бўлмади. У Килианнинг соясига тушиб қолди, клублар миқёсида эса ЕЧЛнинг ҳал қилувчи баҳсларида ўзини кўрсата олмади. У ҳам даъвогар, лекин Роналдуга ета олмайди.

Яна бир соядаги фаворит - Рафаэль Варан. Франциялик футболчи барча совринларга эга чиқмоқда. Аммо у қачон индивидуал совринни қўлга киритди? Ҳеч қачон ҳимоячи "Олтин тўп" учун курашда ҳужумчи билан тенгма-тенг рақобат қила олмайди.

Рўйхатдаги қолган барча футболчилар - Де Брюйне, Азар, Месси ҳам португалиялик каби барча турнирларда ўзини кўрсата олмади.

МЕССИ ОРТДА ҚОЛДИРИЛДИ

Сўнги 10 йилликнинг футболи Роналду ва Мессининг қироллиги остида кечди. Балки кураш тугаётгандир. Аммо бунинг якунида португалиялик катта фарқ билан рақибини мағлуб этади. Роналду Мессига қараганда муҳим учрашувларда кўпроқ ўзини кўрсатмоқда, ўйин тақдирини ҳал қилмоқда. Месси ўтган мавсумда қўлга киритган совринлари бўйича иккинчи даражали бўлиб қолади. Икки буюк футболчининг жангида ҳар доим ҳақиқий даҳо ғолиб бўлиши керак.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +101   

Фикрлар

+39   
26 июл 22:26:37
Real Real va yana Real
Shunchaki maqola ajoyib to'g'risiyamda mana haqiqiy DAHO qalbaki emas.......
+32   
26 июл 22:20:50
Bexruz surxon
Vachchach bor ekanu
+31   
26 июл 22:22:21
Bakhtiyor
prosta udar....
+28   
26 июл 22:32:11
Anvarbek_Real_MaDriD
Nima uchun?sababini rasmda qoygansilaru.taxt qirollar o'tiradi-da!Ronaldu futbol afsonasi
+26   
26 июл 22:30:57
Anvarbek_Real_MaDriD
Abror Barca yuragimdasan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qaysi provakator admin yozdi buni ?!!! Chorniga ko'proq odam tiqmoqchimisanlar ?! Eng yaxshi futbolchi bu Messi
Iching bunca qora a?bu yerda haqiqat yozilgan eee wkolnik detskiy
+20   
26 июл 23:18:26
graf
Qatta ko'rgansiz 33 yoshli fudbolchiga 100mln e to'lashganini bu yoshda ko'p o'yinchilar faoliyatini yakunledi
+18   
26 июл 22:29:37
Abbosbek
Oxirgi jumlalarni óqish naqadar yoqimli Krishtianu olg'a bos dóstlar menimcha biz baxtlimiz chunki bizning zamonamizda ular qirollar bunaqa raqobat (Messi Ronaldu ) yaqin 100 yildayam bólmasa kerak bu raqobayda Ronalduning yutib chiqishini kòrish biram zavqliki....
+16   
26 июл 22:53:10
Sardorbek....Real Madrid
Fc BaRceLoNa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Erta kunda hursan bovormayapsimi ranaldo 34 kiryapti messi 31 ga messi kamida yana 3 yil formada oynaladi ranaldo manimcha 1 mavsumgayam borvosa kotta gap
Kelajakdan kemaganmisiz mabodo qayerdan bilasz kim qancha mavsum o'ynashini Ronaldu bu jismoniy xolati bilan yana yo'q deganda 5 yil norm o'ynab beradi
+16   
26 июл 22:21:49
eldorado777
E gap yo)
+15   
27 июл 00:31:38
Ilhomdo_2000
O'ktamjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
U Mukammal futbolchi emas. chunki u jch ni yutmagan.Mappe esa 20 yoshida jch ni yutdi. endi u Ranaldoni yoshiga yetguncha Ranaldoni yutsa keyin Mappe Ranaldodan O^tib Ketadi.
Ronaldo shu jamoadoshlari bilan Yevropa chempioni bo'ldi terma jamoa bn kubok yutti shuni o'zi yetadi. Mbapppeni Portugaliyaga, Ronaldoni Fransiyaga qo'yib o'ynatilichi o'sha bolakay nima qila olarkan. Messi shunde o'yinchila bn kubok yutmaganda Barsachila tilini tiyib tursade(((
+14   
27 июл 00:25:28
Abbosbek
Fc BaRceLoNa фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Erta kunda hursan bovormayapsimi ranaldo 34 kiryapti messi 31 ga messi kamida yana 3 yil formada oynaladi ranaldo manimcha 1 mavsumgayam borvosa kotta gap
Ronaldo 36 ga kirsayam messini ortda qoldirib yuriydi
+13   
26 июл 22:38:37
Zohid Utamurodov
Zohid Utamurodov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Месси в сезоне 17/18: - 52 гола - 21 ассист - золотая бутса - чемпион Испании - чемпион кубка Испании - 33 mvp за сезон (ближайший в этом показателе Роналду - 12 mvp) - лучший в ЛЛ по 8 показателям Ещё будут вопросы ?
Бу статистика , шунчаки гаплар эмас Минусчилар...
+12   
26 июл 22:40:38
Sheyx
Ronaldu ajoyib futbolchi Barselona muhlisi sifatida buni ayolaman. Lekin Messi ham super va topilmas futbolchi. Bu fikrniyam Barselona muhlisi sifatida aytaman.
+11   
26 июл 23:38:48
Yahya
Urganch_city фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qancha sovrin yutiwidan qatiy nazar ronaldo messidek òyin kòrsatolmaydi. Tògri chaynab berganni yutiwni biladi. Uni faqat suares cavani lar bn soliwtirsa bòladi
Bu yil messini ko'ramiz chaynab beradiganlari ketti qalay o'ynirkin.
+11   
26 июл 23:33:30
Dilshod G'ulomov
Allambalo.com фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bitta narsa bn izoxlayman nmaga c.ronaldo ni narxi 100 mln ln messiniki 700 agar ronaldo daxo bölsa nmaga eng qimmay öyinci emas
E tupoy ronaldo 100 so'm bo'sayam messidan qimmat savdo pishti sotildi baraka qilindagan qo'y mln tursaxam bir tiyin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ўйинда ғалаба қозонди
Ўзбекистон ҳамда Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви...  279
Бугун нима бўлади? Бугун нима бўлади?
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши навбатдаги...  116
"Миллий"да ўйнай олмаётган миллий терма жамоа "Миллий"да ўйнай олмаётган миллий терма жамоа
Стадион олдида қабристон, стадион ҳайдовчилар пулига қурилган,...  73
Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди Ўзбекистон - Қатар. Асосий таркиблар эълон қилинди
Бугун, 16 октябрь куни Тошкент вақти билан 19:00да Ўзбекистон ҳамда...  62
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг