UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  4 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  7 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12

Нима бўлганда ҳам бу йил регламентга тегилмаслиги керак Янгиликлар

Нима бўлганда ҳам бу йил регламентга тегилмаслиги керак

Теглар :  ПФЛ Регламент
Сал аввалроқ Шаҳбоз Беғамовнинг "Янги ПФЛ эски хатоларни тозалашни бошлади: Энди навбат мантиқсиз ва носоғлом рақобатни юзага келтираётган регламентга!(ми?)" сарлавҳали мақоласи чиқди.

Мақола муаллифи янги келган ПФЛ раҳбарияти амалга оширган илк ўзгариш - ўйин пайтида мураббийларга мажбуран белгиланган дресс-коднинг бекор қилинишини мисол келтирган ҳолда яна бошқа бир нечта масалага эътибор қаратган. 

Футболда фикрлар қарама-қаршилиги бўлгани яхши, бусиз футбол ривожланмайди. Лекин шуни унутмайликки, футбол конституцияси бу - Регламент. Ҳар бир мусобақа учун мавсум аввалида янги регламент ишлаб чиқарилади ва мавсум якунига қадар шу бўйича иш олиб борилади. 

Биз бу йилги регламентга холис баҳони фақат мавсум тугаганидан сўнг беришимиз мумкин. Яна шуни айтиш лозим, ПФЛнинг аввалги раҳбарияти ҳам ўзбек футболи ривожи учун қўлдан келганча ишлади ва бундан кўз юмиб бўлмайди. Ички чемпионатимиз озми-кўпми ислоҳ қилинди, бир қатор янгиликлар қўшилди, майдонлар ҳолати яхшиланди, клублар ҳар жабҳада ўсишга эришишди ва ҳоказо. 

Энди дресс-код масаласига келсак, бу нарса мураббийлар учун ортиқча бошоғриқ эди дея олмаймиз. Нима бўлганда ҳам бош мураббийнинг захира ўриндиғидагилардан ажралиб тургани маъқул. Кимдир футболга биринчи марта тушади ва шунда бош мураббий кимлигини дарров пайқаб олади. 

Вадим Абрамовнинг иссиқда галстук тақишнинг нима кераги бор дейиши ўринли, бироқ ўйин 20:00да бошланганида ўйлаймизки, Абрамов бундай демаган бўларди. Умуман олганда дресс-код (костюм-шим, галстук) эътиборга арзигулик муаммо эмас ва буни бекор қилган билан нимадир ўзгариб қолмайди. 

Энди Регламентдаги бошқа бир банд - 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчининг камида 45дақиқа Суперлигада ўйнатилишига келсак, бу мураббийлар иштирокида ҳал қилинадиган масала. Балки ҳозир бу ўзгариш фойда бераётгандир. Тўғри, олимпия терма жамоамиз ёшига мос келадиган футболчини мажбуран ўйнатиш соғлом рақобатга таъсир қиляпти, лекин айнан шунинг келажакда ўз фойдаси тегиши ҳам мумкин. 

Ўйламизки, ПФЛнинг ҳозирги раҳбари олдида биринчи навбатда келаси мавсум учун чиқариладиган регламент устида иш олиб бориш турибди. Чунки бу йил учун регламент чиққан ва ҳамма шунга мос ўз ўйинларни ўтказиб келяпти. Қолаверса, мавсум якунига етмай регламентни ўзгартириш аввалги раҳбарият хатосини такрорлаш бўлиб қолади. Шундай экан, бу йилги мавсумни қўлимизда бор қоидаларга асосан ўтказиб олган маъқул деган фикрдамиз.

Х.Холиқов. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика