

Учрашув Нигериянинг Кадуна штатидаги «Ахмаду Белло» стадионида бўлиб ўтди. Стадион ўз бағрига 25 минг томошабин сиғдира олади. Бироқ кечаги учрашувни кўриш учун тахминан 40 минг мухлис келган.
Штат губернатори Насир эл-Руфай барча чипталарни ўзи сотиб олди ва стадионга киришни бепул қилиб қўйди. Шу боис баҳсга қизиқиш ҳаддан ташқари ошиб кетди.





