"Ницца" Кавани билан музокаралар ўтказмоқда. Бундан ташқари клуб "Арсенал"дан Пепени ижарага олмоқчи
19 авг 2022 22:50
Янгиликлар
"Ницца" Кавани билан музокаралар ўтказмоқда. Бундан ташқари клуб "Арсенал"дан Пепени ижарага олмоқчи
Француз клуби ўз таркидига таниқли футболчиларни қўшиб олиш ниятида.
"Ницца" клуби МЮ собиқ ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан шартнома имзолаш ниятида. Каванининг акаси бугун "Ницца" базасига ташриф буюрган. Унга клуб томонидан шартнома шартлари тақдим қилинган. Француз клуби томонидан берилган таклиф "Вильярреал"никидан яхшироқлиги хабар қилинмоқда.
Шу билан бирга, "Ницца" "Арсенал" вингери Николя Пепени ҳам ижарага олиш ниятида.
Маълумот учун, Эдинсон Кавани ўтган мавсум АПЛда 15 ўйинда майдонга тушиб, иккита гол киритишга эришганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар