

Франция клуби 2020/21 йилги мавсумни ижара асосида ўтказган ўйинчининг харид қилиш ҳуқуқини сотиб олади.
Қайд этиш керакки, "Ницца" футболчи учун 8,5 миллион евро тўлайди.
Тодибо 2021 йилнинг қишидан буён "Ницца"да ижара асосида ўйнаётганди. 21 ёшли француз жамоа таркибида 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



