

ПСЖ ҳужумчиси Неймар Бразилия ҳукумати томонидан Рио-де-Жанейро ташқарисидаги Мангаратиба шаҳридаги қирғоқбўйида жойлашган уйида ноқонуний кўл қурилиши учун 16 миллион реал (3,3 миллион доллар) миқдорида жаримага тортилди.
31 ёшли ҳужумчининг вакили бунга изоҳ беришдан бош тортди. Мангаратиба мерияси баёнотида айтилишича, данғиллама ҳовлидаги кўл қурилишида ўнлаб экологик қоидабузарликлар содир этилган.
Қайд этилишича, сув ҳавзасини барпо қилиш учун футболчи тахминан 120 минг Бразилия реали (25 минг доллар) сарфлаган.
Аввалроқ Неймарнинг "Барселона"га қатиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.


