Неймар: "Ўйлашимча, ЖЧ-2022 фаолиятимдаги охирги жаҳон чемпионати бўлади"

Sherzod Nurmatov
10 окт 2021, 21:55
"Пари Сен-Жермен" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар 2022 йилги жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги энг сўнггиси эканлигини айтди.

"Ўйлашимча, ЖЧ-2022 фаолиятимдаги охирги жаҳон чемпионати бўлади. Кейинчалик футбол ўйнашга кучим этадими ёки йўқ, билмайман. Бразилия терма жамоаси билан ғолиб бўлиб, болаликдаги орзумга эришмоқчиман. Умид қиламанки, ҳаммаси ўхшайди", – деди Неймар.  

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 кейинги йил декабр ойида Қатарда бўлиб ўтади. 

29 ёшли Неймар Бразилия терма жамоасида 2010 йилдан буён ўйнамоқда. У миллий жамоа учун 113 ўйинда 69 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›