Неймар: "Мбаппе футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлади"

Aslanov Jasurbek
4 мар 2019, 16:15
ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоадоши Килиан Мбаппе билан муносабатлари ҳақида гапириб берди.

"Килиан билан жуда яхши муносабатдамиз. Уни "тилла бола" деб атайман. Мбаппе футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири бўлади ва бу йўлда унга ёрдам бераман. Бир-биримизни ака-укалардек ҳис қиламиз. Майдонда ўзаро тушунишимиз жуда яхши. "Олтин тўп" учун курашганимда Месси билан ҳам шундай муносабатда эдик" - Неймар.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Globo Esporte

Сўнгги янгиликлар

Барча ›